Get Mystery Box with random crypto!

Ўғлимни мактабга қабул қилишди Боғчага жойлаштириш бундан ан | Dugona

Ўғлимни мактабга қабул қилишди

Боғчага жойлаштириш бундан анча қийинроқ бўлган эди. Адашмасам, мактабга чиқадиган ўғлим ягона дарчада ҳали ҳам боғчага навбатда турибди)

Ҳа майли, бу муҳиммас.

My.maktab.uz сайтида амаллаб ариза топширдим, 3 кундан кейин аризам мактабга юборилгани ҳақида хабар келди. Ҳужжатларни топшириш учун навбатга ёзилдим.

Мактабга 1-синфга чиқадиган фарзандингиз ва ҳужжатлар билан
борасиз. Бошланғич синф ўқитувчиси бола билан суҳбатлашиб, мактабга тайёрлик даражасини текширади.

Қандай ҳужжатлар керак?
1. Ариза (мактабнинг ўзида тўлдириб берасиз)
2. 086 справка
3. Боланинг тиббий картаси
4. Паспортингиз нусхаси
5. Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси
6. 6та 3х4 расм (боланики)
7. Электрон аризани (яъни мактабга юборилганлик ҳолати ҳақидаги билдиришномани) принтерда чоп этиб, олиб боринг.

Болани ва ўзимни ортиқча қийнамаслик учун, уйимга энг яқин мактабни танладим.

@uz24ladyuz