Get Mystery Box with random crypto!

Тахтапулдаги инфекцион касалликлар шифохонаси - ҳаммаси сиз ўй | Dugona

Тахтапулдаги инфекцион касалликлар шифохонаси - ҳаммаси сиз ўйлагандек қўрқинчли эмас

Сувчечак энг безарар, айниқса, кичик ёшдаги болаларда жуда енгил кечадиган касаллик деб қаралади. Бошида мен ҳам шу фикрда эдим.

4 ёшли фарзандимнинг юзидаги тошмалардан бу катта эҳтимол сувчечак бўлса керак, деган фикрда боғчага олиб бормадим. Лекин бу одатдагидек, сувли пуфакчалар эмас, йирингли яралар эди. Иситмаси 39 даражагача кўтарилиб, ҳатто овқат ҳам емай қўйди. Педиатр бироз иккиланиб сувчечак ташхисини қўйди ва иситма туширувчи препарат ҳамда кастелянка ёзиб берди.

Афсуски, вазият мен кутганимдан бошқачароқ тус олди. Якшанба куни эрталаб таниш врачларга телефон қилдим. Уларнинг ташхислари бир-биридан фарқ қилгани учун кўнглим бўлмай, Тахтапулдаги инфекционкага олиб бордим. У ерда “ҳар хил касал бор”лиги ҳақидаги шов-шувли афсоналарни сиз ҳам эшитгансиз. Қизимни кўриб, касалхонада ётишимиз ва антибиотик терапиясини олишимиз кераклигини айтишди. Дарвоқе, қизимга сувчечак ва иккиламчи инфекция ташхиси қўйилди.

Мана энди энг асосий нуқтага етиб келдик: больница деса кўпчиликнинг кўз ўнгида дори ҳиди анқиган коридорлар, тошдек қаттиқ каравот ва бемаза овқатлар гавдаланади. Менинг кўз олдимга эса, уйқусиз ўтган 4 тундан кейин тинч, иситмаси чиқмасдан ухлаган қизим келади. 2 суткадан кейин бизга рухсат беришди ва мен Тошкент шаҳридаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси ходимларидан умримнинг охиригача миннатдорман.

Агар иситмаси тушмаётган болани шифхонада ёки уйда даволаш танлови турса, албатта иккинчисини танлашни тавсия қиламан. Чунки у ерда фарзандингиз профил шифокорлар назоратида бўлади, зарур анализлар топширилади, укол қилишга ҳамшира қидириб юрмайсиз. Лекин энг яхшиси фарзандларимиз умуман касал бўлмаслиги)

@uz24ladyuz