Get Mystery Box with random crypto!

Бола организмини чиниқтириш учун нима қилиш керак? Биринчи на | Dugona

Бола организмини чиниқтириш учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, болани шифокор-педиатр кўригидан ўтказиш керак.

Унинг умумий аҳволига қараб махсус тиббий таҳлилларни топшириш талаб этилади. Мисол учун қон таҳлили, пешоб ва ахлат таҳлили топшириш шарт. Бундан мақсад боланинг ички аъзоларида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашдан иборатдир.

Болалар орасида кўп учраб турадиган гижжа ва унинг бошқа турлари иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қон таркибидаги турли инфекция қўзғатувчи бактериялар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Буни аниқламай туриб, болага тўғри даволаш усулини қўллаш қийин.

Шунингдек, бола саломатлигини мустаҳкамлаш учун унинг кундалик таомномасига тўйимли ва калорияга бой маҳсулотлардан қўшиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан гўштли ва сабзавотли овқатлар, мевалар, денгиз маҳсулотлари, тухум, витаминларга бой табиий шарбатлар ва сут маҳсулотлари боланинг кундалик таомномасида бўлиши зарур.

Сув, ҳаво ва қуёш ванналари организмни чиниқтиришда муҳим омил ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, болалар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил этиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

@uz24ladyuz