Get Mystery Box with random crypto!

Болаларни қуёш нурларидан асраш усуллари Олимларнинг фикрича, | Dugona

Болаларни қуёш нурларидан асраш усуллари

Олимларнинг фикрича, соат 11:00 дан 16:00 гача бўлган қуёш нурлари организмга салбий таъсир кўрсатади. Ушбу вақт оралиғида боланинг қуёш нури остида кўп вақт бўлиши тавсия этилмайди.

Бола кийимининг матоси табиий матолардан бўлиши керак. Синтетик матолар болани янада кўпроқ терлатиб, безовта қилиши мумкин.

Кун давомида кўпроқ суюқлик бериш лозим.

Иссиқ кунларда тез-тез ювинтириб туриш керак.

Оёқ кийими қулай ва енгил бўлиши лозим.

Ёш болаларга қуёш нурларига қарши кўзойнаклар олиб бермаслик тавсия этилади. Бундай кўзойнакларда бола кўз қорачиғи кенгаяди ва қуёш нурлари кўпроқ таъсир кўрсатади. Чунки бу кўзойнакларнинг аксарияти шунчаки ўйинчоқ, қуёш нурларидан ҳимоя қилмайди.

@uz24ladyuz