Get Mystery Box with random crypto!

​​Савол келиб тушди: Ассалому алайкум. Ёшим 62 да, скандинавч | Rashid Usmonov live

​​Савол келиб тушди:

Ассалому алайкум. Ёшим 62 да, скандинавча юраман. Юриш технологиясига амал килган холда. Бу юриш хакида фикрингизни билмокчиман.

Скандиваниячасига юриш деб номланган машғулот тури мавжуд, бунда скандинавия таёқчалари (ҳассаси) ёрдамида пиёда юрилади.

Бу икки ҳасса ёрдамида юришнинг ҳар хил техникалари мавжуд, деярли ҳаммаси одамни танасини оғирлиги тўлиқ оёқларга тушмаслигини таъминлаш, қўл ва елка мушакларига юклама бериш шунингдек қомадни тикка тутиб юришга хизмат қилади.

Мисол учун пиёда юрган пайтда икки оёғингизга 80 кг оғирлик тушадиган бўлса, ҳассалар ёрдамида юрганда 60 кг оғирликни юкини олиши мумкин, бу семизлар, умуртқасида муаммоси борлар ва тизза артрозига чалинганлар учун айни керак нарса.

Бу таёқчалар билан пиёда юрган одамни умуртқасига ва оёқларига ортиқча юклама тушмаслигини инобатга олсак (Албатта қоидаси билан юрилса) оёқларда оғриқ кузатилмайди, умуртқадаги дардлардан қутилишингиз ёки остеохондроз ва чурра каби касалликларни олдини олишингиз мумкин.

Одам пиёда юрганида уни организмини тахминан 40 фоизи ҳаракатланса, сканданавия таёқчалари ёрдамида танани 90 фоизи ҳаракатга келади, буни нақадар фойдали эканлигини шундан билиб олса ҳам бўлади.

Лекин буни ўрганиш осон эмас, камдан-кам одамлар интернет орқали дарсликларни кўриб ўрганиб кетади, бу учун мураббий маслаҳати албатта керак бўлади. (Мен жуда кам ишлатиб кўрганман)

Бу таёқчалар ўзимизда ҳам сотилмоқда, нархи бир жуфти тахминан 150 минг сўмдан 300 минггача, турига қараб албатта.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов