Get Mystery Box with random crypto!

Куз фасли кириб келди... Ҳар иқлим алмашганда биз нафақат кий | Rashid Usmonov live

Куз фасли кириб келди...

Ҳар иқлим алмашганда биз нафақат кийинишимизни, овқатланиш, ухлаш, уйғониш ва бошқа ҳаракатларимизни шунга мос ўзгартиришимиз керак. Ота-бобаларимиз бежизга "Иссиқ сув кирди энди ариқда чўмилиш мумкин" ёки "Баҳор келди энди фалон сабзавотни ейиш мумкин эмас" деган гапларни айтишмаган.

Ҳар бир фасл кирганда организм шунга мослашиш учун аввалги бир-икки ҳафтада ҳаракат қилади, биз уни қўллаб тезроқ мослашиши учун тўғри овқатланишимиз ва шунга мос кийинишимиз керак бўлар экан. Мисол учун салқин ичимликларни тўхтатиб, иссиқ чой ичишни бошлаймиз ва ҳоказо...

Шу учун бирдан баҳорга томоқ оғриқлари ёки кузда совуқ қотишлар кузатилади, намлик юқори бўлганида айримларга бўғин хасталиклари кучайиб боради.

Сиз куз келганда нималарга эътибор берасиз, ота-боболарингиз нималар қилишган шу ҳақида коментларда фаол бўлсангиз маълумотлар кўпчиликка манфаатли бўлар эди.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |