Get Mystery Box with random crypto!

Савол келиб тушди: Хафтасига неча марта югуриш оптимал? Алба | Rashid Usmonov live

Савол келиб тушди:

Хафтасига неча марта югуриш оптимал? Албатта, хар кун югуриш яхши, аммо унчаликни иложи йук
.

Ҳар куни югуришни одат қилса бу жуда ҳам зўр, албатта буни ҳар кунлик сизнинг организмингиз, оёқ мушакларингиз кўтарадиган даражада юклама, тезлик ва техникасини тўғри танлаб олиш керак бўлади.

Масалан ҳар куни югурмоқдасиз, оёқ мушакларингиз бунга бардош бера олмасдан оғриқлар кузатила бошлади, бу ҳолатда ҳар кунлик югуриш юкламасини камайтирасиз ёки орада бир кун дам олиб оёқ мушакларингизни тикланишига замин яратасиз, шу билан кун ора югуриш сиз учун мослигини аниқлаб олса бўлади.

Югуришда оёқларни оғриши бу сизнинг бу машғулотни нотўғри қилганингиз билан ёки ёшликдаги спорт билан шуғулланмаганлигиз сабабли оёқ мушакларини бунга заифлик қилиши билан боғлиқдир.

Ёшликда олинган илм, тошга ўйилган дастхат каби муҳрланганидек, ўсмирликда бажарилган спорт машғулотлари сизнинг организмингиз учун бир умрга бақувват мушакларни шакллантириб беришини унутманг.

Чиройли берилган саволларга албатта жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |