Get Mystery Box with random crypto!

Савол келиб тушди: Тонги югуриш зарарли деб ўқигандим. Ўзи т | Rashid Usmonov live

Савол келиб тушди:

Тонги югуриш зарарли деб ўқигандим. Ўзи тонги югуришнинг сиз айтган фойдаларидан ташқари зарарли жиҳатлари ҳақида ҳам тўхталсангиз?

Тонг саҳардан уйғонибоқ югуриш албатта зарарли, лекин уйғониб тахминан 30 дақиқа ювиниш, кийиниш ва ҳоказо юмушларга вақт сарфлаб кейин югуришга чиқишни соғлом одамлар учун ҳеч қандай зарари йўқ.

Югуришдан олдин 10-15 дақиқа пиёда юриб ўзизни эрталабки югуришга тўғри тайёрлаб олишингиз ҳам мумкин, аслида югуришни секин пиёда юриш билан бошлаб, яна секин пиёда юриш билан тугатиб олиш керак бўлади.

Масалан махсус тайёрланган ҳарбийларга уйғонибоқ даров югуриш мумкин улар ўзларини организмларини шунга мослаб олганлар.

Носоғлом одамга эса бошқа хоҳлаган вақтида ҳам бирдан югуриш мумкин эмас, чунки унинг организми жуда ҳаракатсизликка кўникма ҳосил қилган, бирдан зўриқса юракка оғир юк тушиши кўп кузатилади.

Чиройли берилган саволларга албатта жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |