Get Mystery Box with random crypto!

​​Югуриш ва пиёда юриш бўйича маслаҳатлар Агар ҳозирдан югури | Rashid Usmonov live

​​Югуриш ва пиёда юриш бўйича маслаҳатлар

Агар ҳозирдан югуришни бошламасангиз, вақти келиб ҳаёт сизни шифохонама-шифохона югуртиради. Шундан хулоса қилиб, ўз вақтида тоза ҳавода югуришни одат қилиб олинг. Ишонинг, бу сиз ўйлаганингиздан-да завқли машғулот.

Мен сизларга ўзимнинг тажрибаларим, изланишларим ва спорт йўналишида ўқиб-ўрганганларимдан келиб чиқиб, югуриш бўйича маслаҳатларимни бермоқчиман.

Қайси пайтда югуриш керак?

Аслида хоҳлаган пайтингизда югуришингиз мумкин, асосийси бу ишни одат қилиб олишингиз керак. Лекин эрта тонгда югуришнинг фойдали томонлари жуда ҳам кўп, булар қуйидагилар:

— эрта тонгда ҳаво жудаям тоза бўлади. Чунки кечқурун автомашиналар кам юради ва кечаси билан нам тушиши натижасида ҳаво намлиги югуриш учун оптимал даражада бўлади;


— эрталабки тоза ҳаводан тўйиб олишнинг ўзи биз учун жудаям фойдали, бундан янада самарали фойда олиш учун эса ҳарсиллаб югуришимиз керак. Сабаби ўпкамиз ҳарсиллаганда ундаги мушаклар чиниқиб, тозаланади, ҳаводаги ҳар хил зарарли заррачаларга қарши курашувчанлик хусусиятини тиклаб олади, шу тариқа бутун организмимиз яхши ишлай бошлайди;

— саҳар-тонгни иш вақтидан холи эканлиги, яъни сиз кундузги вақтингизни ишга, ишдан кейин эса оилангизга сарфлашингизга имкон туғдиради;

— эрта тонгда югуриш, бу — сизнинг эрталабдан чаққон ва тетик ҳолатда ишга киришингизга катта туртки беради;

— эрталабдан энергия сарфлайсиз, бу сизни эрталабки нонуштани иштаҳа билан қилиб олишингизга замин яратади, иштаҳасиз ейилган овқат зарарга, иштаҳа билан ейилгани фойдага хизмат қилади дейишади табибларимиз;

— албатта, ишингиз ёки бошқа сабаблар туфайли сизга кечки вақт мос бўлса, кечаси югуришниям кундузги чарчоқларни чиқариб олишга фойдаси жудаям катта.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун: http://usmonov.uz/?p=53

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |