Get Mystery Box with random crypto!

#Ифторлик учун фойдали таом Сабзавотлар билан димланган гўшт | UNIVERSAL OSHXONA | DUNYO TAOMLARI | Jaz_Juz

#Ифторлик учун фойдали таом

Сабзавотлар билан димланган гўшт

Масаллиқлар:
Мол гўшти — 800 г
Шампиньон (қўзиқорин) — 250-300 г
Булғор қалампири – 1 дона(каттаси)
Пиёз – 1 дона
Сабзи — 1 дона
Томат – 1 ош қошиқ
Туз, қора мурч, зира, кўкатлар — табга кўра

Тайёрланиши:
1. Гўштни бўлакларга бўлиб, ўсимлик ёғида қизартириб қовурамиз. Устидан тўғралган пиёз солиб аралаштирамиз ва озгина сув қуйиб дамлаб қўямиз.
2. Булғорни сомонча қилиб, қўзиқоринни иккига бўлиб, сабзини йирик тишли қирғичдан ўтказиб, озгина ёғда томат билан қовуриб оламиз.
3. Қовуриб олганимизни гўштга қўшамиз ва устидан озгина сув қуйиб, табга кўра зираворлар қўшиб пишгунича паст оловда дамлаб қўямиз.
4. Тайёр бўлгунича 1, 2 маротаба аралаштириб қўямиз.
Фойдали, оқсилга бой таом тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Универсал ошхона