Get Mystery Box with random crypto!

#Ифторлик учун фойдали таом Товуқли котлет Кам махсулотларда | UNIVERSAL OSHXONA | DUNYO TAOMLARI | Jaz_Juz

#Ифторлик учун фойдали таом

Товуқли котлет

Кам махсулотлардан осон тайёрланадиган таом!

Масаллиқлар:
Товуқ гўшти — 500 г
Тухум — 2 дона
Пиёз – 1 дона
Сметана – 2 ош қошиқ
Ун — 50 г (озгина)
Туз, қора мурч — табга кўра

Тайёрланиши:
Пиёзни майдалаб тўғраб оламиз. Товуқ филесини ҳам 1 см х 1 см кубик қилиб тўғраб оламиз. Пиёз ва товуқ гўштини аралаштирамиз, табга кўра туз, мурч ва зираворлар соламиз. Буни устига тухум ва сметана солиб аралаштирамиз. Агар консистенцияси қуюқ бўлса яна битта тухум чақиб юборилади. Устидан ун солиб яхшилаб аралаштирилади. Қизиб турган товоқда 3–4 дақиқадан қовуриб олинади. Котлетлар тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Универсал ошхона