Get Mystery Box with random crypto!

#Саҳарлик учун фойдали таом Сабзавотли қовурилган тухум Маса | UNIVERSAL OSHXONA | DUNYO TAOMLARI | Jaz_Juz

#Саҳарлик учун фойдали таом

Сабзавотли қовурилган тухум

Масаллиқлар:
Тухум — 4 дона
Бақлажон — 1 дона
Булғор қалампири — 1 дона
Пиёз – 1 дона
Кўкат – 3-4 та шохи
Помидор – 3 дона
Ўсимлик мойи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши:
Хамма сабзавотларни майда қилиб тўғраб оламиз. Товоққа озгина ўсимлик мойи қуйиб, ўртача оловда қиздирамиз. Қизиган товоққа пиёзни кейин бақлажонни, булғор қалампирини, помидорни солиб 6–7 дақиқа давомида қовурамиз. Сабзавотлар юмшаганда тузлаймиз, мурчлаймиз ва тухумни қўшамиз. Тузумни оқи оқаргунга қадар қовурамиз ва 2–3 дақиқага димлаб қўямиз.
Таом тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Универсал ошхона