Get Mystery Box with random crypto!

БИЗ ШУНДАЙ ЯШАЙЛИК, БАХТДАН ҲАМ БАХТЛИ. Биз шундай яшайлик, б | UMRBOQIY HAQIQATLAR

БИЗ ШУНДАЙ ЯШАЙЛИК, БАХТДАН ҲАМ БАХТЛИ.

Биз шундай яшайлик, бахтиёр бўлиб,
Биз шундай яшайлик, шодликга тўлиб.
Биз шундай яшайлик, хохолаб кулиб,
Оламлар кулсинай борлигимизга.

Юракга завқлар бериб яшасак,
Ғамларни бир четга суриб ташласак.
Байраму тўйларда бирга ошласак,
Биз шундай яшайлик, бахтдан ҳам бахтли.

Оламлар кулганда, биз ҳам кулайлик,
Оламлар тўлганда биз ҳам тўлайлик.
Ёнида ҳамнафас шерик бўлайлик,
Биз шундай яшайлик, бахтдан ҳам бахтли.

Мустақил замонда қўшиқлар айтиб,
Катта давраларда жўшиблар қайтиб.
Сўзлар сандиғини шундай бойитиб,
Биз шундай яшайлик бахтдан ҳам бахтли.

Барно Ҳаётбахш
28 06 2022 11:37