Get Mystery Box with random crypto!

​#онаизорим ОНАЖОН Уйғур халқ қўшиқларидан Она, пиёлангга з | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​#онаизорим

ОНАЖОН
Уйғур халқ қўшиқларидан

Она, пиёлангга зам-зам қуйиб берай, десам – сен йўқ.
Нетай, ажринг учун қўйлар сўйиб берай, десам – сен йўқ.

Қўриб чиқмоқни истайман ороминг тун бўйи энди,
Бошингга қуш патли ёстиқ қўйиб берай, десам – сен йўқ.

Сенга қонмай туриб бағрим тириклар қавмидан кетдинг,
Косаларга қуйиб шарбат, суниб берай, десам – сен йўқ.

Одам бўлсам агар, бўлдим сенинг танбеҳларинг бирлан,
Мени урсанг ҳам майлийди, туриб берай, десам – сен йўқ.

Сенинг соянгда улғайдим, баланд шоҳларга қўл чўздим,
Энди шохдан анор, олма олиб берай, десам – сен йўқ.

Сенинг бағрингда қадрингни билмай юрган эканман-ку,
Сенга куйган юрагимни узиб берай, десам – сен йўқ.

Она, пиёлангга зам-зам қуйиб берай, десам – сен йўқ.
Сен – йўқ...

Уйғур тилидан Карим Баҳриев чевирмаси


@Ummuzaynabummuijodi