Get Mystery Box with random crypto!

​​#ибрат. ​​Бир куни ҳазрати Хизр ҳаммомда бир ўзи орқасини | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ибрат.

​​Бир куни ҳазрати Хизр ҳаммомда бир ўзи орқасини ишқалашга қийналиб ўтирган қариянинг олдига келиб, дебдиларки:
-Эй қария! Ёшлик даврингда қарияларга ёрдам берганингда эди, ҳозир атрофингдаги ёшлар ҳам сенга ёрдам беришарди.

Ва қариянинг орқасини ўзлари ишқалай бошлабдилар. Қария ўзига ёрдам бераётган одамга қайрилиб ҳам қарамай, жавоб қилибди:
-Мен йигитлигимда қарияларга кўп ёрдам берардим. Ҳозирги ёшлар эса... ҳа майли, булар шунақа экан-да, ҳечқиси йўқ...

-Демакки, ўша яхшиликларни астойдил, чин кўнгилдан адо этмагансан, Аллоҳнинг севгисини қозонмагансан- давом этибдилар ҳазрати Хизр. – Агар яхши ишларинг билан Аллоҳнинг розилигини қозонган бўлганингда эди, уларнинг хайрини албатта кўрган бўлардинг.

-Агар Аллоҳнинг розилигини қозонмасайдим, - жавоб қилибди қария, - Хизр алайҳиссаломнинг ўзи ҳаммомда менинг орқаларимни ишқалаб ўтирармиди!

Ҳазрати Хизр қариянинг бу сўзларидан лол қолибдилар. Аллоҳга юзланганда нидо қилибдиларки:
-Эй Раббим! Мени Сени севганларнинг исм-шарифлари, кимликларидан хабардор қилгандинг. Лекин улар орасида бу қария йўқ эди-ку?

Хизрга шундай жавоб бўлибди:
-Эй Хизр! Сени- Роббисини севганларнинг кимлигидан хабардор этдим, тўғри...

Аммо!

Ўзим севганларнинг кимлигини эса Ўзим биламан!..

Манба: Дилфуза Комил ижоди канали.


@Ummuzaynabummuijodi