Get Mystery Box with random crypto!

#хайрли_тонг Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун сизлар билан бироз кечроқ саломлашмоқдамиз. Омонмисиз?

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Азизлар, чиндан-да ҳар тонг сизга салом йўллаб турганимизнинг ўзи бизнинг толейимиз!

Дуоларингиз мукофоти гўзал кунлар бўлсин!


@Ummuzaynabummuijodi