2022-09-29 07:37:21
ЭЙ АЁЛЛАР ЖАМОАСИ!
САДАҚА ҚИЛИНГЛАР ВА КӮП ИСТИҒФОР АЙТИНГЛАР!Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга эркаклар каби панд-насиҳат қилар, кўп ҳолларда уларнинг айбу камчиликларини эслатиб турар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан». Саҳобалар: «Аллоҳни инкор қилганми?» – деб сўрадилар. «Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар. Агар буларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: «Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим», – деб айтадир», – деб жавоб бердилар.
(Бухорий ривояти).
Ҳадиси шарифларда келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида Аллоҳнинг иродаси билан кўп нарсаларни, жумладан дўзахни ҳам, дўзах аҳлининг кўпи хотин кишилар эканини ҳам кўрдилар. Бу ўринда аёлларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрганлари аччиқ ҳақиқат эканини, буларни очиқ-ойдин айтиш билан аёлларни қилган гуноҳларининг оқибатларидан огоҳлантириб, улар учун қайғураётганларини тўғри англашлари керак.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа ҳадисда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим», дедилар. Улардан бир гапга уста аёл:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, дўзах аҳлининг кўпи эканмиз?» деди.
«Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?» деди.
«Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар».
(Муслим ривояти)
Бухорийнинг иборасида:
«Ҳайз кўрган пайтида намоз ўқимай, рўза тутмай қўядими?» дедилар.
«Худди шундай», дейишди.
«Бу диннинг нуқсонидир», дедилар» шаклида келган.
Мазкур ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом аёллларга садақа беришни ва кӯпроқ истиғфор айтишни буюрдилар. Садақа ҳақида гапирадиган бӯлсак, у яхши амаллар сирасидандир ва Раббнинг ғазабини ӯчиради. Шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни жаҳаннамдан қутқарадиган амалларга йӯллаб қӯйдилар.
Шоядки, Аллоҳ таоло уларнинг садақаларини қабул қилса, шунингдек, билиб-билмай қилган гуноҳлари ва эрларига осийлик қилганликлари учун Аллоҳ таолога айтган истиғфорлари сабабидан уларга раҳм қилса.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
1.5K views04:37