2022-10-03 17:19:10
Ҳафсанинг деразаси ёпилмасин.
Илгари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёратига келган кишилар, зиёрат қилиб ташқарига чиқаолмас эдилар, ҳозирги йўлни устида муъминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳонинг уйлари бўлган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу масжидни кенгайтириш ва зиёратчиларга шароит қилиш учун қизларидан илтимос қилдилар, уйни бузиб, нарироққа бошқа уй қуриб бериш шарти билан.
Аммо онамиз қаттиқ йиғлаб, рад эттиларки, бу уйда унинг ҳаётидаги энг яхши кунлари ўтган эди.
Бир неча кун ўтиб,яна таклиф бўлди, яна рад жавоб.
Укалари, Уммат фақиҳи Абдуллоҳ ибн Умар ўртага тушгач, онамиз кўндилар, фақат бир шарт билан:
"Расулуллоҳ томонларига дераза қўйилсин ва у ёпилмасин"
Халифа Умар фармон қилдилар:
Муъминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳонинг уйи бузиб, ўртага йўл қилинсин, у уйга бир дераза қўйилсин ва У ёпилмасин...
Умматнинг ўз онаси ва Умарига бўлган вафосини қаранг!
1400 бўлибдики, ҳали ҳамон ўша дераза ёпилмади.
Ҳар қачон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериб, орқага қарасангиз, деразадан севгани томон қараб турган Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳумони кўргандек бўласиз.
826 views14:19