Get Mystery Box with random crypto!

Uch zamon

Telegram kanalining logotibi uchzamon — Uch zamon U
Telegram kanalining logotibi uchzamon — Uch zamon
Kanal manzili: @uchzamon
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.25K
Kanalning ta’rifi

Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 08:26:43
Дўзах аҳли

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
676 viewsedited  05:26
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:57:39
Сўнгги пайтларда анча радикаллашиб бораётган диний блогер Мубашшир Аҳмаднинг айтишича ҳижоб киймаган Ўзбекистондаги миллионлаб, дунёдаги миллиардлаб аёллар касал эканлар.

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
722 viewsedited  16:57
Ochish/sharhlash
2022-08-25 17:29:58
Шофёрлар бир-бирларини огоҳлантириб ўтишлари Францияда ҳам бор экан

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
704 viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:17:57 ​​Кутиб олинг- DR7!

Ўзим Реал Мадрид ва ПСЖ муҳлисиман. Муҳлис сифатида Реал-Барса баҳсларида бемалол бир тараф бўлиб олиб баҳслашаман, барсачилар устидан куламан. Криштиано Роналду ва Месси Реал ва Барсада бўлмасалар-да, улардан қайси бири зўр деган баҳсларда Роналду тараф бўлиб, Мессини ерга ураман.

Футбол фанати, команда ва футболчиларнинг муҳлиси сифатида булар менинг аҳмоқлик даражасида муҳлис бўлиш ҳуқуқим.

Режаларимизда бўлмаган тарзда ўғлимиз футболга қизиқиб қолди ва ҳозир 5 ёшида Франция футбол федерацияси лицензияси билан бир клубда шуғулланади.

Жуда Роналду, Месси, Мбаппе даражасида бўлмаса ҳам жамоадошлари орасида, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ҳаракатлари яхши, меҳнатдан чарчамайди. Унинг ўз ташаббуси билан қиладиган машқларини кўриб мен чарчаб кетаман. 5 ёшда бўла туриб, 6 ёшлилар турнирларларида ҳужумчи сифатида тўпурарлардан бири бўлиб олди. Балки келажакда, қизиқишлари ўзгариб кетар, балки футболчи бўлмас, аммо ҳозир унинг ҳаёли, орзулари, ётганда тушлари ҳам футбол. Орзуси Роналду ва Мбаппедан ўтиш ва дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш.

Шу пайтгача, эгоист муҳлис сифатида у Реалга муҳлис бўлиши ва Барсани ёмон кўриши, Роналду тараф бўлиб, Мессини мақтамаслиги керак ва ҳоказо деб ўйлаб келаётгандим.

Дўппини четга суриб ўйлаб қарасам, бундай майда нарсалар, машмашалар, тарафкашликлар, аҳмоқликлар менга ва менга ўхшаган томошабин, шоупараст муҳлисларга қизиқ экан.

Профессионал футболчи бўлмоқчи бўлган, футболни беғубор қалби билан севадиган бола бундай нарсалардан баландда туриши, футболдаги ҳар бир буюк жамоанинг тарихини, шаънини ҳурмат қилиши, ҳар бир буюк футболчининг яхши тарафларини ўрганиши керак деб ўйлаб қолдим. Реал ҳам Барса ҳам буюк жамоалар, Роналду ҳам Месси ҳам буюк футболчилар. Улар ўз ўзларидан шунча муваффақиятларга эришиб, тарихда номларини қолдирмаганлар. Нима сабабдан, менинг муҳлислигим сабабли ўғлим Месси, Неймар, Роналдиньо ёки бошқа буюк футболчиларнинг ўйинларини севмаслиги ва улардан ўрганмаслиги керак экан?

Хуллас, бугундан Диёр футболдаги барча жамоалар ва футболчилар яхши ва у уларни ҳурмат қилиши, улардан ўрганиши мумкин.

Кутиб олинг, DR7 футболга кириб келмоқда.

ПС. Барибир Барса Реалнинг олдида ип эша олмайди. Мессиям ўйинчими?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
713 viewsedited  10:17
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:45:06
Киракашлардан ИАК ҳақида яна янги тушунчалар олдим. Буёғи уже легенда!

- Ванга ўз вақтида Ўрта Осиёда ўз дини билан аталган буюк ҳукмдор келади деб башорат қилган экан.

- СССР парчалангандан кейин ҳамма собиқ совет республикалари йиғилишиб Совет Бирлигини қайта тикламоқчи бўлишибди. Шунда биттасу бу республикага ким раҳбар бўлади деганда Путин "Ислом Каримив" деган экан.

- Каримивни миллионлаб доллар пули ўлимидан кейин чет элдаги талабалар контрактига сарфлансин деб васият қилган экан.

- Ҳар минг йилда бир буюк инсон туғиларкан. Улар: Александр Македониялик, Чингизхон, Наполеон ва Каримив экан.

Манба: Мартин Иден

ПС. Мен:

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
731 viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2022-08-23 18:30:11
Солиштириш нотўғри, лекин бор гап.

Париждаги 100 йиллар олдин қурилган турар-жой биноларини кўрсангиз бир йил олдин қурилгандай тоза ва сифатли турибди.

Ўзимиздаги Мустқилликкача ёки Наврўзгача қуриб битирилган бир йил олдинги уйларни кўрсангиз улар 100 йиллар олдин қурилгандай деворлари нураб, томлари шамолда учиб турибди.

Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги бинолар шошмасдан меъморчилик қоидалари бўйича қурилганлиги учун улар бизгача етиб келган. Ҳозир қурилаётган биноларимиз 500-1000 йилдан кейинги авлодларгача етиб борадими? Ёки улар ҳам биздан 5-10 аср олдинги ота-боболаримиздан қолган ёдгорликлар билан фахрланиб юрадиларми?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
764 viewsedited  15:30
Ochish/sharhlash
2022-08-23 13:05:04
Бегуноҳ ва жиноятчиларга юборинглар

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
693 viewsedited  10:05
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:26:37
Ўзбекистонда яна қандай вазирликлар бор?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
741 viewsedited  17:26
Ochish/sharhlash
2022-08-22 19:01:20
Худди ўша одам Россияда рус тилини мажбурий давлат тили қилиб қўйилганлигини бемалол қўлласа ва ҳамма рус тилида гапириши ва иш юритиши керак деб ҳисобласачи?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола
https://t.me/uchzamon
731 viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2022-08-21 15:48:44 Ўзбекистондаги тил борасида Англия, Франция, Россия, Германия даражадаги каби якдиллик ҳукм сурувчи, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар барча бир тилда сўзлашадиган ҳудуд Хоразм ҳисобланади.

Хоразмда ўзбек ҳам, рус ҳам, корейс, туркман, қозоқ ва бошқа ҳамма ўз тилига эга бўлиши мумкин, аммо барча учун мулоқот тили хоразмча. Бу ҳеч кимни безовта қилмайди, ҳеч ким ўзини ерга урилган, камситилган ҳис қилмайди. Аксинча, бу барчанинг ҳаётини бирдай енгиллаштиради ва яқинлаштиради.

Ўзбекистон тил борасида Хоразмдан ўрнак олиши керак деб ўйлайман.

ПС. Постимдан кейин Хоразмга кўз тегиб қолмасин. Туф туф туф деб ўқинглар.
Ҳасади келганлар, бундай қилманглар. Ҳавас қилинглар

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon
881 viewsedited  12:48
Ochish/sharhlash