Get Mystery Box with random crypto!

​​Кутиб олинг- DR7! Ўзим Реал Мадрид ва ПСЖ муҳлисиман. Муҳли | Uch zamon

​​Кутиб олинг- DR7!

Ўзим Реал Мадрид ва ПСЖ муҳлисиман. Муҳлис сифатида Реал-Барса баҳсларида бемалол бир тараф бўлиб олиб баҳслашаман, барсачилар устидан куламан. Криштиано Роналду ва Месси Реал ва Барсада бўлмасалар-да, улардан қайси бири зўр деган баҳсларда Роналду тараф бўлиб, Мессини ерга ураман.

Футбол фанати, команда ва футболчиларнинг муҳлиси сифатида булар менинг аҳмоқлик даражасида муҳлис бўлиш ҳуқуқим.

Режаларимизда бўлмаган тарзда ўғлимиз футболга қизиқиб қолди ва ҳозир 5 ёшида Франция футбол федерацияси лицензияси билан бир клубда шуғулланади.

Жуда Роналду, Месси, Мбаппе даражасида бўлмаса ҳам жамоадошлари орасида, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ҳаракатлари яхши, меҳнатдан чарчамайди. Унинг ўз ташаббуси билан қиладиган машқларини кўриб мен чарчаб кетаман. 5 ёшда бўла туриб, 6 ёшлилар турнирларларида ҳужумчи сифатида тўпурарлардан бири бўлиб олди. Балки келажакда, қизиқишлари ўзгариб кетар, балки футболчи бўлмас, аммо ҳозир унинг ҳаёли, орзулари, ётганда тушлари ҳам футбол. Орзуси Роналду ва Мбаппедан ўтиш ва дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш.

Шу пайтгача, эгоист муҳлис сифатида у Реалга муҳлис бўлиши ва Барсани ёмон кўриши, Роналду тараф бўлиб, Мессини мақтамаслиги керак ва ҳоказо деб ўйлаб келаётгандим.

Дўппини четга суриб ўйлаб қарасам, бундай майда нарсалар, машмашалар, тарафкашликлар, аҳмоқликлар менга ва менга ўхшаган томошабин, шоупараст муҳлисларга қизиқ экан.

Профессионал футболчи бўлмоқчи бўлган, футболни беғубор қалби билан севадиган бола бундай нарсалардан баландда туриши, футболдаги ҳар бир буюк жамоанинг тарихини, шаънини ҳурмат қилиши, ҳар бир буюк футболчининг яхши тарафларини ўрганиши керак деб ўйлаб қолдим. Реал ҳам Барса ҳам буюк жамоалар, Роналду ҳам Месси ҳам буюк футболчилар. Улар ўз ўзларидан шунча муваффақиятларга эришиб, тарихда номларини қолдирмаганлар. Нима сабабдан, менинг муҳлислигим сабабли ўғлим Месси, Неймар, Роналдиньо ёки бошқа буюк футболчиларнинг ўйинларини севмаслиги ва улардан ўрганмаслиги керак экан?

Хуллас, бугундан Диёр футболдаги барча жамоалар ва футболчилар яхши ва у уларни ҳурмат қилиши, улардан ўрганиши мумкин.

Кутиб олинг, DR7 футболга кириб келмоқда.

ПС. Барибир Барса Реалнинг олдида ип эша олмайди. Мессиям ўйинчими?

"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon