Get Mystery Box with random crypto!

Ubay ibn Ka'b (Ilon ota)

Telegram kanalining logotibi ubayibnkab — Ubay ibn Ka'b (Ilon ota) U
Telegram kanalining logotibi ubayibnkab — Ubay ibn Ka'b (Ilon ota)
Kanal manzili: @ubayibnkab
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.27K
Kanalning ta’rifi

Imom-xatib: Navro’zjon domla Temirov
27 barobar ko'proq savob
Onlayn savol yo’llash: @ImomgaSavol_UbayIbnKab_Bot
solo.to/ubayibnkaab

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-03-21 07:29:47 ​​Рамазон фойдаларидан...

قال حكيم : صحة الجسم فى قلة الطعام , وصحة القلب فى قلة الذنوب والآثام , وصحة النفس فى قلة الكلام.

Бир ҳаким - табиб айтади: "Тан соғлиги таомнинг камлигида, қалб соғлиги гуноҳ ва ёмонликларнинг камлигида, нафс соғлиги эса сўзнинг камлигидадир".

Рамазон ойи буларнинг барчасини ўзида қамраб олган, инсон маънавий ва моддий ҳаётининг тарбиячисидир.

Рамазон рўзаси Аллоҳ таоло фарз қилган амаллардан бири, Исломнинг бешта устунларидан бири сифатида асосан охират қайғусида тутилса-да, унинг бу дунёдаги ҳаётимизда ҳам фойдалари кўп экани исбот талаб этмайди. Хусусан, рўза тутишнинг саломатликка фойдаси ҳақида ҳам кўп гапиришади. Айримлар эса буни инкор ҳам қилишади. Ўзи аслида рўзани соғлом бўлиш ёки вазн ташлаш учун тутилмайди. Ибодатдан бошқа ният қилсак унинг савобидан мосуво бўлиш хавфи бор, аслида. Лекин шундай бўлсада, Рамазон тан, руҳ ва нафс учун тарбия ойидир.

@ Наврўзжон домла Темиров.

https://taplink.cc/ubayibnkab
560 views04:29
Ochish/sharhlash
2023-03-20 19:05:40
#Ихтилофлар_ва_ечимлар

Муфтий ҳазрат: Мусулмонни имонсизликда айблаш гуноҳи кабирадир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Обуна бўлинг

https://taplink.cc/ubayibnkab
593 viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2023-03-20 16:02:26
Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят)

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
UBAY IBN KA’B
625 views13:02
Ochish/sharhlash
2023-03-20 12:33:01
РАМАЗОН ҲИЛОЛИНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ
Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.

Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.

Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

@ubayibnkab
776 views09:33
Ochish/sharhlash
2023-03-20 11:25:16
#Рамазон_таровати #Рамазон2022

«Убай ибн Каъб» жоме масжиди

•Рамазон шукуҳи

Яқинларингизга ҳам улашинг!
UBAY IBN KA'B
655 views08:25
Ochish/sharhlash
2023-03-20 07:43:45
Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

Шифокор Баҳриддин Зуҳриддинов

  Улашинг | @ubayibnkab
664 views04:43
Ochish/sharhlash
2023-03-20 04:28:06
#ХАЙРЛИ_ТОНГ!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Душанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин.

Улашинг UBAY IBN KA’B
713 viewsedited  01:28
Ochish/sharhlash
2023-03-19 19:43:20 ​​Қўшничилик маъсулияти.

جاء رجل إلى ابن مسعود رضي الله عنه ، فقال له : إن لي جارًا يؤذيني، ويشتمني، ويضيق علي , فقال ابن مسعود: اذهب فإن هو عصى الله فيك، فأطع الله فيه.

Бир киши Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб: " Менинг бир қўшним бор, у менга озор беради, мени ҳақорат қилади, менга таъзиқ ўтказади", - деди. Ибн Масъуд у кишига дедилар: "Боргин, агар у сенинг ҳаққингда Аллоҳга осий бўлаётган бўлса, сен унинг ҳаққида Аллоҳга итоат қилгин!".

Аввало, қўшниларга ҳеч ҳам озор бериб бўлмайди. Кимки, қўшнисига зарар бераяпдими? Демак, у Аллоҳга гуноҳкор бўлаётган бўлади.

Имоми Муслимнинг ривоятида: "Қўшниси унинг ёмонлигидан эмин бўлмаган одам жаннатга кирмайди", дейилган.

Ушбу ҳадисдан маълумки, қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан.

Агар қўшнимиз шариатимиз таълимотларидан бехабар бўлиб, қўшниларга озор беришдан ўзини сақламас экан, унга чиройли насиҳатлар қилинади. Агар кор қилмаса, унга ўхшаб зарар бериш, Аллоҳ таолога осий бўлиш йўлига эмас, балки, озорларига сабр қилиб ажр олиш йўлидан юрилади.

Чунки, қўшнига яхшилик қилиш ундан содир этиладиган озорлар, беодобликлар ва жафоларга сабр қилиш,  уларга яхшилик қилиш унинг хато ва камчиликларини кечириш билан ҳам бўлади.

@ Манбалар асосида Убай ибн Каъб масжиди имоми Наврўзжон домла Темиров тайёрлади.

Улашинг
UBAY IBN KA’B Расмий канал
708 views16:43
Ochish/sharhlash
2023-03-19 17:10:40
Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят)

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
UBAY IBN KA’B
587 views14:10
Ochish/sharhlash
2023-03-19 10:12:57
#ВИДЕО

«ХЎТОН» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШ ҚЎЙИЛДИ

Рамазон ойига саноқли кунлар қолганида Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги "Хўтон” масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов қатнашиб, илк ғиштни қўйиб бердилар.

Аллоҳ таоло ушбу байтини тез ва қисқа фурсатда, гўзал шаклда битиб, фойдаланишга топширилишини насиб айласин.

Улашинг | @ubayibnkab
581 views07:12
Ochish/sharhlash