Get Mystery Box with random crypto!

​​Қўшничилик маъсулияти. جاء رجل إلى ابن مسعود رضي الله عنه ، | Ubay ibn Ka'b (Ilon ota)

​​Қўшничилик маъсулияти.

جاء رجل إلى ابن مسعود رضي الله عنه ، فقال له : إن لي جارًا يؤذيني، ويشتمني، ويضيق علي , فقال ابن مسعود: اذهب فإن هو عصى الله فيك، فأطع الله فيه.

Бир киши Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб: " Менинг бир қўшним бор, у менга озор беради, мени ҳақорат қилади, менга таъзиқ ўтказади", - деди. Ибн Масъуд у кишига дедилар: "Боргин, агар у сенинг ҳаққингда Аллоҳга осий бўлаётган бўлса, сен унинг ҳаққида Аллоҳга итоат қилгин!".

Аввало, қўшниларга ҳеч ҳам озор бериб бўлмайди. Кимки, қўшнисига зарар бераяпдими? Демак, у Аллоҳга гуноҳкор бўлаётган бўлади.

Имоми Муслимнинг ривоятида: "Қўшниси унинг ёмонлигидан эмин бўлмаган одам жаннатга кирмайди", дейилган.

Ушбу ҳадисдан маълумки, қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан.

Агар қўшнимиз шариатимиз таълимотларидан бехабар бўлиб, қўшниларга озор беришдан ўзини сақламас экан, унга чиройли насиҳатлар қилинади. Агар кор қилмаса, унга ўхшаб зарар бериш, Аллоҳ таолога осий бўлиш йўлига эмас, балки, озорларига сабр қилиб ажр олиш йўлидан юрилади.

Чунки, қўшнига яхшилик қилиш ундан содир этиладиган озорлар, беодобликлар ва жафоларга сабр қилиш,  уларга яхшилик қилиш унинг хато ва камчиликларини кечириш билан ҳам бўлади.

@ Манбалар асосида Убай ибн Каъб масжиди имоми Наврўзжон домла Темиров тайёрлади.

Улашинг
UBAY IBN KA’B Расмий канал