Get Mystery Box with random crypto!

​​Рамазон фойдаларидан... قال حكيم : صحة الجسم فى قلة الطعام | Ubay ibn Ka'b (Ilon ota)

​​Рамазон фойдаларидан...

قال حكيم : صحة الجسم فى قلة الطعام , وصحة القلب فى قلة الذنوب والآثام , وصحة النفس فى قلة الكلام.

Бир ҳаким - табиб айтади: "Тан соғлиги таомнинг камлигида, қалб соғлиги гуноҳ ва ёмонликларнинг камлигида, нафс соғлиги эса сўзнинг камлигидадир".

Рамазон ойи буларнинг барчасини ўзида қамраб олган, инсон маънавий ва моддий ҳаётининг тарбиячисидир.

Рамазон рўзаси Аллоҳ таоло фарз қилган амаллардан бири, Исломнинг бешта устунларидан бири сифатида асосан охират қайғусида тутилса-да, унинг бу дунёдаги ҳаётимизда ҳам фойдалари кўп экани исбот талаб этмайди. Хусусан, рўза тутишнинг саломатликка фойдаси ҳақида ҳам кўп гапиришади. Айримлар эса буни инкор ҳам қилишади. Ўзи аслида рўзани соғлом бўлиш ёки вазн ташлаш учун тутилмайди. Ибодатдан бошқа ният қилсак унинг савобидан мосуво бўлиш хавфи бор, аслида. Лекин шундай бўлсада, Рамазон тан, руҳ ва нафс учун тарбия ойидир.

@ Наврўзжон домла Темиров.

https://taplink.cc/ubayibnkab