Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингиз талаба бўлди, кейинги режалар қандай? Фарзанди о | Ulug‘bek Po‘latov

Фарзандингиз талаба бўлди, кейинги режалар қандай?

Фарзанди олий таълимга ўқишга қабул қилинган ота-оналарнинг оғзи қулоғида. Олий таълимга кириш кўрсатгичи йилдан-йилга ортиб бораётгани рост. Негаки тарғибот шундай бўляпти. Ота-оналар фарзандининг қайси йўналишда бўлмасин дипломли бўлишини истамоқда. Лекин талаб ва таклиф қонуни бузилган бир пайтда бундай танлов тўғри бўлмайди.

Ҳўш фарзандинигз талаба бўлди ҳам дейлик унда 4 йилдан кейинги режалар қандай? Кўпчилик фарзандим ўқишга кириб олса бўлди, ҳаммаси беш бўлади деб ўйлайди. Лекин, ўқишни битиргач уларнинг қанчаси иш билан таъминланади? Хўп бир амаллаб иш топди ҳам дейлик, ҳўш у ўша мутахасислиги бўйича ишлай оладими? Ўзи танлаган соҳани ҳақиқий мутахасиси бўлолмаса, унда қанча даромат топади?

Масалани шу тарафларини ҳам ўйлаб кўриш керак. Аксар ёшларнинг миясида “ўқишга кириб олсам бўлди, қайси йўналиш эканлиги муҳим эмас” деган тушунча шаклланиб қолган. Ҳатто ҳукумат вакиллари ҳам ўқишга кириш истагингиз бўлса, имкон қадар пастроқ балл билан кирса бўладиган йўналишларга топширинглар деб кўрсатма бериб турибди. Бу эса хато.

Агар шахс бирон-бир соҳани ҳақиқий мутахасиси бўлишни истаса 4 йил олий таълимла ўқишга мажбур эмас. Керакли кадрлар ҳеч қачон иш қидирмайди, аксинча уларни иш қидиради. Шунинг учун ота-оналарга шуни айтаманки, фарзандингизни олий маълумот олиш учунгина ўқитманг, уни бирор соҳани ҳақиқий мутахасиси бўлиб етишиши учун ўқитинг.

https://t.me/u_pulatoff