Get Mystery Box with random crypto!

Кадрлар танлаш масаласидаги ўйинлар... Бизнинг жамиятимизда к | Ulug‘bek Po‘latov

Кадрлар танлаш масаласидаги ўйинлар...

Бизнинг жамиятимизда кадрлар танлаш масаласида жуда кўп ўйинлар бўлади. Агар сиз ишга кирмоқчи бўлган жой «ёғлироқ» бўлса, унда сизнинг рақибларингиз «танка суришни» бошлайди.

Айрим лавозимларга учтадан номзод суҳбатдан ўтиши керак бўлади. Қизиқ тарафи шу лавозимга ким тайинланиши аввалдан аниқ бўлади. Сиздан эса қўғирчоқ номзод сифатида фойдаланишади. Одамга алам қиладиган жойи ҳам айнан мана шу.

Мени ҳам яқинда бир лавозимга тавсия қилишган экан. Бу ҳам бир ўйин бўлса керак деб ўйлаб, номзодимни рўйхатдан олиб ташлашларини сўрадим. Чунки мендан ҳам қўғирчоқ сифатида фойдаланиб қадримни ерга уришларини истамагандим. Улар эса бу тизимда бундай ўйинлар бўлмаслигига мени ишонтиришди.

Бугун эса ўша эски ўйинлар яна такрорланаётганини сезиб қолдим. Биз ишонаёган янги тизим ҳам шундай ғирромликлардан иборат бўлса, демак ҳали бери одам бўлмас эканмиз...

Айрим раҳбарлар ўзидан ақиллироқ кадрларни ёнига яқинлаштиришни истамайди. Уларга тошбақа учади деса, шуни тўғри деб тасдиқлайдиган «тилиёғлама» ходимлар кўпроқ ёқади. Улар учун инсон қадри бир чақа. Исталган пайт одамларни қўғирчоқ қилиб ундан фойдаланишади...

https://t.me/u_pulatoff