Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳурматли касбдошларим! Аввало, инсон соғлиғини асраш ва муст | Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

Ҳурматли касбдошларим!

Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

1991 йил 31 августда республика тақдирида бурилиш нуқтасига айланган чинакам буюк тарихий воқеа юз берди. Ҳар доим келажакка ишонч билан катта умид билан қарайдиган халқимиз азалий орзусини - давлат мустақиллигини қўлга киритди.

Барчамизга аёнки, эл-юртимиз асрлар давомида озод ва эркин ҳаётни, адолатли жамиятни орзу қилиб яшади. Бу муқаддас мақсад йўлида жон олиб, жон бериб курашди, машаққатли синовларни мардона енгиб ўтди.

Бугунги кунда юртимизда тиббиёт соҳаси, унинг фаолият мазмуни тубдан ўзгармоқда, десак, янглишмаган бўламиз. Аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги, соғлом турмуш тарзи янги босқичга кўтарилди. Кўп тармоқли поликлиника ва касалхоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланди.

Тез тиббий ёрдам тизими замон талаблари асосида қайта ташкил этилиб, молиявий таъминоти кучайтирилди.

Халқимизни тезкор ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.
Қадрли дўстлар!

Мана шу муборак айёмда барча ютуқларимизнинг бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб оқ халат эгаларига, яъни Сизларга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан.

Барчамизни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган она халқимиз доимо омон бўлсин!

Юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон эзгу мақсадларига етсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Тошкент шаҳар соғлиқни
сақлаш бош бошқармаси бошлиғи
А.Алимов


@TShSSBB