Get Mystery Box with random crypto!

​Азиз юртдошлар, жонкуяр ва фидойи тиббиёт ходимлари! Сизларн | Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

Азиз юртдошлар, жонкуяр ва фидойи тиббиёт ходимлари!

Сизларни, аввало, энг улуғ ва энг азиз байрам — Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғояни рўёбга чиқаришда Сиз, тиббиёт фидойиларининг ҳам муносиб ҳиссангиз бор, албатта.

Чунки бугун соҳадаги барча янгиланишлар халқимизни рози қилишга қаратилган! Тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. “Инсон қадри учун” деган тамойил фаолиятимизнинг бош мезонига айланган.

Бу йўлда ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, керак бўлса, жонини хатарга қўйиб, кечаю кундуз ўзгалар дардида елиб-югурадиган шарафли касб эгаларини халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам ҳамиша ардоқлайди ва қўллаб-қувватлайди.

Тиббиётни янада халқчил тизимга айлантириш бундан кейин ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолади. Бунга эришишда эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган Сиз, азизларнинг меҳнатингизга суянамиз.

Муҳтарам соғлиқни сақлаш тизими ходимлари!

Истиқлолимиз шодиёнаси барчангизга муборак бўлсин! Ҳамиша эл ардоғида бўлиб юринг! Ҳеч қачон дард кўрманг! Хонадонингиз фақат қувончу шодликка тўлсин!

Беҳзод МУСАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram