Get Mystery Box with random crypto!

ИККИНЧИ ХОТИН УЧУН Хафа қилиб ёрини, Кўрсатар эрлар кучин, Ая | To‘y Bob She'rlar ✔️

ИККИНЧИ ХОТИН УЧУН

Хафа қилиб ёрини,
Кўрсатар эрлар кучин,
Аямайди борини,
Иккинчи хотин учун.

Кўрмайсан дейди ҳеч кам,
Ҳаммаси муҳайё, жам,
Квартиралар шинам,
Иккинчи хотин учун.

Севги, вафо, гиналар,
Тилло узук,хиналар,
Яп-янги машиналар,
Иккинчи хотин учун.

Кўзлар мафтун боқилган,
Ҳар дам симлар қоқилган,
Тунлар шамлар ёқилган,
Иккинчи хотин учун.

Мабеллари пластик,
Эгилувчан эластик,
Шароитлар,,Классик"
Иккинчи хотин учун.

Сўкишларга дучор ким,
,,Шанғиллама ўтир жим",
Майингина табассум,
Иккинчи хотин учун.

Диёнатли бўлсин эр,
Аллоҳ ўзинг инсоф бер,
Бу шунчаки ҳазил шеър,
Иккинчи хотин учун.

Ой қизлар-гўзал ғунча,
Ҳавас қилмасин бунча,
Булар бари вақтинча,
Иккинчи хотин учун.

Хуршид Карим

http://T.me/toy_bob_sherlar