Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМГА УМР СЎРАЙМАН Ё тангрим асрагин яқинларимни, Уларга ҳа | To‘y Bob She'rlar ✔️

ОНАМГА УМР СЎРАЙМАН

Ё тангрим асрагин яқинларимни,
Уларга ҳаловат, ҳузур сўрайман,
Тинглагин оҳимни, танҳо ўтинчим,
Онамнинг умрига, умр сўрайман.

Бир парча юраги жабрга тўлган,
Болам деб яшнаган, болам деб сўлган,
Мен учун дунёда энг азиз бўлган,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

Ҳар бало қазодан жонини асра,
Ҳар лаҳза,сония,онини асра,
Она деган улуғ номини асра,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

Оқмасин кўзидан аччиқ ёшлари,
Тегмасин маломат,ғурбат тошлари,
Омон бўлсин доим азиз бошлари,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

Соғ бўлсин,кошонам нурларга тўлсин,
Дуосидан пари,ҳурларга тўлсин,
Яхши кунларимда ёнимда бўлсин,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

Ҳар сўзи мойилдир ибрат сабоққа,
Дашномлари ўхшар эзгу маёққа,
Қадамлари етсин Каъбатуллоҳга,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

Ўзингсан ягона яратувчи зот,
Асрагин доимо,бергин сен нажот,
Онамсиз керакмас мен учун ҳаёт,
Онамнинг умрига умр сўрайман.

http://T.me/toy_bob_sherlar