Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!” | Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

БУГУН ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан эҳтиёжманд оилалар фарзандларига бепул мактаб формалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 250 нафар кам таъминланган ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтар”лари рўйхатида турувчи оилаларнинг фарзандларига ягона мактаб формалари бепул совға қилинди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб, болалар ва уларнинг яқинларини байрам билан қутладилар.

Sayt |Telegram |Facebook |You Tube