БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОГИРОНЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ Тошлоқ тумани Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги ногиронларнинг 12 нафарига реабилитация қилишнинг техник воситалари, 6 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 нафарига эшитиш мосламаси берилди. Бундан ташқари ҳомийлар ёрдамида якка ёлғиз кексаларнинг 35 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Байрам кунлари бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда. Sayt |Telegram |Facebook |You Tube 385 views13:52