Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент Бугун | Toshkent Bugun

Kanal manzili: @toshkent_bugun
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 243.06K
Kanalning ta’rifi

⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!
🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга
ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot
Реклама: @ToshkentBugun_rek
Канал рекламаси❌️

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-05-21 09:02:01
Дўстинг биттагина ҳўплаб бераман деганда...

@TOSHKENT_BUGUN
2.1K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 08:32:01
Ўзбекистон уран қазиб олишни кўпайтиради.

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, уран ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 19 май куни геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимотида айтиб ўтди.

Тақдимотда таъкидланишича, уран бўйича 27 та янги кон очилиб, барқарор хомашё базаси яратилган. Лекин соҳадаги имкониятлар анча кўп. Шу боис Прездент нодир ва ноёб металлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди.

@TOSHKENT_BUGUN
1.6K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 08:02:01
Шимолий Кореяда бир кунда 263 минг киши инфекция юқтирган

КХДР ҳукумати томонидан «безгак» деб аталган аломатлар билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Бир суткада 263 минг киши касалланган, 2 киши вафот этган.

Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Қозоғистонда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси.

Касалликнинг умумий сони 2,241 миллионга етди, 65 киши вафот этди. Бундан ташқари, 1,5 миллионга яқин бемор тузалиб, яна 754,8 минг нафари даволанмоқда.

@TOSHKENT_BUGUN
1.5K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 07:32:01
#2022_йил_1_июндан

Қонунчиликка кўра:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади;

Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.

@TOSHKENT_BUGUN
1.6K views04:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 07:02:01
Илон Маск бутунлай ҳайдовчисиз Тесла қачон чиқишини маълум қилди.

Миллиардер Илон Маскнинг таъкидлашича, ҳайдовчи бошқарувига муҳтож бўлмаган, ўзини ўзи автоматик бошқарадиган Тесланинг янги русумдаги автомобили бир йилдан кейин пайдо бўлади.

@TOSHKENT_BUGUN
1.6K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:32:01
#Диққат
1 июндан бошлаб маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловла ошади.


1-июндан талабаларнинг контрактлар ҳам ошадими.

Хайдовчилар огох бўлинг, жарима тўлаш осон бўлмайди

@TOSHKENT_BUGUN
1.9K views03:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:02:01
#Диққат #Янги_касаллик
Камида 10 та давлатда маймунчечак касаллиги аниқланди. Улар АҚШ, Канада, Австралия, Испания, Португалия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Швеция.

@TOSHKENT_BUGUN
221 views03:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 05:02:02
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди

2022 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» 35,9 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу рекорд кўрсаткичдир.

@TOSHKENT_BUGUN
530 views02:02
Ochish/sharhlash
2022-05-21 02:59:28
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

@TOSHKENT_BUGUN
878 views23:59
Ochish/sharhlash
2022-05-20 20:17:51
#Тезкор #Диққат
Президент фармони билан шу йилнинг 1 июнидан бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 12% миқдорида оширилган.

Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи миқдори ойига 920 минг сўм;

Базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм.

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views17:17
Ochish/sharhlash