Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент Бугун | Toshkent Bugun

Kanal manzili: @toshkent_bugun
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 243.06K
Kanalning ta’rifi

⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!
🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга
ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot
Реклама: @ToshkentBugun_rek
Канал рекламаси❌️

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2022-05-20 08:32:01
Қайси вилоятларда энг кўп эгизаклар туғилаётгани маълум бўлди

2022 йилнинг январ–апрел ойларида Самарқанд вилоятида 354 нафар эгизак дунёга келган. Бу даврда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ҳам 300дан кўп эгизак туғилган. Бу ҳақда “Давлат хизматлари” каналида маълум қилинди.

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-05-20 08:02:01
Хориждан Ўзбекистонга қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Ҳар бир ҳудудда хориждан қайтган мигрантларнинг реинтеграцияси марказлари ташкил этилади

«Маҳаллабай ишлаш» тизими асосида мигрант ва унинг оиласига қатор хизматлар кўрсатилади

Хориждан қайтган мигрантларни ишга қабул қилганларга 6 ой давомида субсидия берилади

Ўзбекистонда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган мигрантлар учун «50х50» дастури жорий этилади

Маҳаллаларда хорижда қурилишда ишлаган мигрантлардан иборат қурилиш бригадалари ташкил этилади


@TOSHKENT_BUGUN
1.8K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-05-20 07:32:01
Синфдош сўзини ўзбекчадан таржима қилганда «оқибатсиз», «меҳрсиз» деган маънони билдиради.

Синфдошларга ишлатиб бўлмайдиган сўзлар:
«Йиғилайлик», «Қачон кўришамиз?»

Синфдошларни ушлаб турувчи ягона нарса бу: Телеграмдаги гуруҳ ҳисобланади. Лекин гуруҳда ҳам 4 киши ёзади. Қолганлар шунчаки ўқиб, ёзмайди

@TOSHKENT_BUGUN
1.9K views04:32
Ochish/sharhlash
2022-05-20 07:08:31
Бугун, 20 май:

1923 йил — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Азимов таваллуд топган кун;

Антверпенда жаҳонда биринчи географик атлас босилиб чиқди;

1995 йил — Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон кунлари очилди;

1990 йил — Францияда II Олимпия ўйинлари бошланди;

2009 йил — Донецкнинг «Шахтёр» футбол клуби ўз тарихида илк бор УЕФА Кубогини қўлга киритди;

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views04:08
Ochish/sharhlash
2022-05-20 07:02:01
Google Россиядаги офисини ёпади

"Google'нинг Россиядаги банк ҳисоби музлатилиши Россиядаги офисимиз фаолиятини, жумладан, Россияда ходимларни сақлаб қолиш ва ходимларга иш ҳақини тўлаш, етказиб берувчилар ва пудратчиларга маош тўлаш ва бошқа молиявий мажбуриятларни бажаришни имконсиз даражага олиб келди", — деди компания вакили.

@TOSHKENT_BUGUN
1.6K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-05-20 06:41:19
Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдоним юрагимдасиз!

Яна бир бор Саййудул айём Жума муборак бўлсин дилга яқиним!

@TOSHKENT_BUGUN
2.2K views03:41
Ochish/sharhlash
2022-05-19 16:21:00
#валюта
Ўзбекистонда доллар курси 42.37 сўмга пасайиб, 11 088.20 сўмни ташкил этмоқда.
Евро 11 642.61 +71.2
Рубль 177.91 +2.69


@TOSHKENT_BUGUN
1.5K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-05-19 14:08:53
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати бош соврини Ўзбекистонга олиб келинади

6 июн куни Ўзбекистонда кубок тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу тадбир доирасида жаҳон футболи юлдузлари Кристиан Карбамбё ва Карлес Пуйоль ҳам Ўзбекистонга ташриф буюради.

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-05-19 13:13:22
Айрим тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга тушириб қўйилади.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Молия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳа билан Божхона ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views10:13
Ochish/sharhlash
2022-05-19 12:12:31
Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Азиза Ёқубова бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, у катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида медаль қўлга киритган биринчи ўзбек қизи сифатида тарихда қолди.

@TOSHKENT_BUGUN
1.7K views09:12
Ochish/sharhlash