Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон уран қазиб олишни кўпайтиради. Геология-қидирув иш | Тошкент Бугун | Toshkent Bugun

Ўзбекистон уран қазиб олишни кўпайтиради.

Геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, уран ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 19 май куни геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимотида айтиб ўтди.

Тақдимотда таъкидланишича, уран бўйича 27 та янги кон очилиб, барқарор хомашё базаси яратилган. Лекин соҳадаги имкониятлар анча кўп. Шу боис Прездент нодир ва ноёб металлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди.

@TOSHKENT_BUGUN