Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамза Жумаев

Telegram kanalining logotibi tosh_vil_hokimi_matbuot_kotibi — Ҳамза Жумаев Ҳ
Telegram kanalining logotibi tosh_vil_hokimi_matbuot_kotibi — Ҳамза Жумаев
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128
Kanalning ta’rifi

Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-05-13 04:11:03
Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
1.6K viewsedited  01:11
Ochish/sharhlash
2021-05-09 12:28:13
Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
9.2K viewsedited  09:28
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:17:41 ​​Ахборот хизмати «тез ёрдам» ёки «дарвозабон» эмас!

Сарлавҳани ўқибоқ тезкорлик ва ҳимоя позицияси ахборот хизматининг мажбурияти-ку, дейишга шошилманг. Гап бошқа ерда.

Тошкент вилояти ҳокимлигида иш бошлаганимга бир неча кун бўлганига қарамай айрим хулоса ва фикрларимни баҳам кўрмоқчиман. Балки биргина ташкилотнинг ичидаги ҳолат кўпчиликка қизиқмасдир, лекин аминманки, юртимизнинг барча давлат ташкилотларида ҳам аҳвол шундан зўр эмас.

Аксарият матбуот котибларининг ичидаги гап — шу!

Бир неча кунлик фаолиятим давомида матбуот котиби, ахборот хизмати фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар билан яна бир бор танишдим. Лекин ўкиганларим ва кўраётганларим бир-бирига кўпам мос тушмаяпти.

Бугунги кунда ахборот алмашинуви, очиқлик сиёсати талабидан келиб чиқиб махсус қарор билан барча давлат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилган. Президентнинг тегишли (4366-сонли) қарорида ушбу тузилмаларнинг мавқеи, молиялаштирилиши, вазифалари ва мажбуриятларигача баён қилинган.

Аввало, ахборот хизматига эга барча ташкилот раҳбарлари ушбу қарорни яна бир бор кўздан кечиришса фойдадан холи бўлмасди. Чунки тизимда мавжуд камчиликлар айнан у ёки бу томоннинг ўз вазифаси ёки мажбуриятини яхши билмаслигидан келиб чиқмоқда.

Ахборот хизматларига келсак, улар асосан тадбирларни ёритиш учун ТВ, етакчи ахборот порталлари ва блогерларни чақириб берадиган “тез ёрдам”га айланиб қолишган. Бир томондан бу уларнинг иши, лекин ўзига дахлдор бўлмаган бошқа ташкилот учун эмас-да.

Вилоят ҳокимликлари ахборот хизмати мисолида айтсам, қайсидир туман, давлат ташкилоти ёки бошқарма ўзида ахборот хизмати бўла туриб, ҳокимликка бу борада талаб билан чиқади.

Энди тасаввур қилинг, биргина вилоятда 22 та туман, шаҳар ва юзлаб ташкилотлар бор. Уларнинг нимаси кўп — тадбири кўп. Ҳокимият ахборот хизмати ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан бу талабларни қондира олмайди. Натижада тадбир “рисоладагидек” ёритилмайди. Охир-оқибат вилоят раҳбари сўраганида ҳокимият ахборот хизмати “гол ўтказворган” дарвозабон каби маломатга қолади. Ваҳоланки, майдондаги ўйинчилар вазиятни “гол ўтказиб юборишга” ўзлари тайёр қилиб беришади.

Юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқиши бир нечта омилга бориб тақалади:

1. Жойлардаги ахборот хизматларининг ягона ўрнига малака талаби тўғри келмайдиган кадр ишга қабул қилиниши;

2. Ахборот хизмати раҳбарининг ўз ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятларини билмаслиги;

3. Ахборот хизматининг техник ва транспорт имкониятлари чеклангани ёки умуман мавжуд эмаслиги;

4. Ахборот хизмати раҳбарининг ойлик маоши ва мавқеи Президент қарорида кўрсатилганидек эмаслиги;

5. Давлат ташкилоти раҳбарининг ахборот хизматига нисбатан мажбуриятини бажармаслиги;

6. Ташкилотлар фаолиятидан келиб чиқиб ахборот хизматига қўшимча штатлар жорий этилмаганлиги;

7. Ахборот хизматларига ўзларига таалуқли бўлмаган топшириқларнинг юклатилиши.

Биз, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда юқоридаги хулосалар асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликни бошладик. Бу борада давлат ташкилотлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Тез фурсатда ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

Яна бир бор таъкидлашни истардим, юқорида келтирилган муаммолар биргина вилоят эмас, балки республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. Шу боис жамоатчилик ва масъуллар эътиборини ушбу мавзуга қаратишни жоиз билдим. Зотан, бугун дунёни сиёсий кучлардан кўра кўпроқ ахборот бошқаряпти, десак муболаға эмас. Шундай экан, бу жараёнда мавжуд тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиш орқалигина сўз эркинлиги, тезкорлик, ахборот алмашинуви сифатини яхшилаш мумкин.

Ҳамза ЖУМАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter |Facebook
7.4K views09:17
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:59:40 Channel photo updated
05:59
Ochish/sharhlash