Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамза Жумаев

Telegram kanalining logotibi tosh_vil_hokimi_matbuot_kotibi — Ҳамза Жумаев Ҳ
Telegram kanalining logotibi tosh_vil_hokimi_matbuot_kotibi — Ҳамза Жумаев
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128
Kanalning ta’rifi

Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-12-14 10:01:01
11.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-09-26 10:08:03
856 views07:08
Ochish/sharhlash
2021-09-01 09:51:40
Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
2.2K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash
2021-07-30 11:52:57
15.1K views08:52
Ochish/sharhlash
2021-06-27 09:52:40
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизни 27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик оилавий хотиржамлик сира тарк этмасин. Заҳматли ва шарафли касбингиздан доимо камол топиб юринг.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
2.8K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2021-06-09 08:28:32
#Эълон

ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда вилоятимиз ёшлари диққатига!

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa — “Табиат ҳаммамиз учун” экологик акцияси ташкил этилади.

Унда ҳудудлардан 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Акция доирасида тақдим этилаётган локацияларда тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.

Сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстириш, табиатнинг бир бўлаги бўлиш истагидаги Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Қўшимча маълумот учун тел.: (71) 232-80-24

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
30.7K views05:28
Ochish/sharhlash
2021-05-29 07:20:04 Интернет ижтимоий тармоқларида Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон қилинаётган хабарлар юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ берилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича судга оид биология ва толали материалларни криминалистик текшириш, судга оид физика-техникавий экспертиза хулосалари олинган.

Якуний хулосалар ва тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрланганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, бундай кўрсатма беришига сабаб (........) бўлганлигини маълум қилган.

Суриштирувлар давомида, кўпчилик билиб билмай айблаган шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари ҳам аниқланган.

Батафсил расмий баёнотда маълум қилинади.

–––––––––––––

Ушбу воқеа ижтимоий тармоқ фаоллари учун катта дарс бўлиши керак.

Жараённи ёритишда бир тарафдан туриб дунёга бонг урган, 6 нафар шахсларга нисбатан чора талаб қилиб, уларни айблаган ва ҳақорат қилган айрим шошқалоқ «блогерлар», энди ўзингиз айблаб, нафақат яқинлари балки бутун Ўзбекистон олдида изза қилган ўша йигитларнинг юзига қарай оласизми?

Биз билмагандик, ахир келин ва яқинлари айтдики деб ўзингизни оқлай оласизми?

Ҳа, сиз билмагандингиз ва билмай туриб ўша йигитларнинг юзини ерга қаратдингиз.

Қадрли ҳамкасблар, илтимос ахборот тарқатишда ҳиссиётларга берилиб, ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг.

Жамиятда барча бирдек виждонли ва ростгўй бўлмаслиги мумкин.

Сизга келган маълумот ёки мурожаатларни аввал текшириб кўринг. Сизда бунга имкон бор.

@BB_Tulyaganov

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
5.0K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2021-05-25 05:27:46
Отабекдан опқочаман, деб Шокиржоновга тутқазган дастур...

Эрталаб турсам ҳамма ERлар, YER бўлиб ётибди. Тошкент вилояти ҳокимлиги сайти янгиланяпти. Шунга бунақа ҳолатлар учраб турибди. Имло хатолари ўзимнинг ҳам асабимга тегади. Лекин буни ўша "пўлатмия" тушунмаяпти.

Камчиликни тузатамиз. Зийрак ўқувчи ва ҳамкасблар танбеҳига бош эгамиз... Қиличларни қинига солиб туринглар, илтимос.

Дастурчини "He, epsiz" деб сўкмоқчи эдим. Лекин сайтга бошқача чиқмасин, деб тийилдим.

Лекин, ишонинг ER ни ER қилган ҳам, YER қилган ҳам ўша роботкалла бўлади. Чунки биз хоҳласак ҳам бунча хато қила олмаймиз. Тез кунда тўғрилаб оламиз буни.

Айтганча, э лар е бўлган матнни овоз чиқариб ўқиб кўрдим. Жилла қурса шу йўл билан кайфиятимни кўтарай, деб.

Дўст дўстнинг ойнасидир. Бизга ойна тутганларга раҳмат. Ер масаласини аслида бошқача шаклда TRY/END га чиқармоқчи эдик. Пешонага бошқачаси битган экан...

Ҳамза Жумаев

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
7.2K viewsedited  02:27
Ochish/sharhlash
2021-05-16 10:40:32
Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивалида шу пайтгача бошқа тадбирларда учрамаган йўналтирувчи белги қўйилди.

Нафақат жисмоний балки руҳий эҳтиёжнинг ҳам инобатга олинаётгани, эътиқод қилиш эркинлигига хурмат белгиси сифатида яхши сигнал.

P.S. Намозхона хам бор. Шахсан бориб кўрдим.

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
37.0K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2021-05-13 08:32:49 ​​ Эрталаб ҳайит намозида домланинг қуйидаги гаплари менга қаттиқ таъсир қилди:

1. Бандадан миннатдор бўлмаган Аллоҳга ҳам шукур қилмайди!

2. Бандаларнинг энг яхшиси - одамларга энг кўп фойдаси тегадиганидир. (Ҳадис)

Намозга чиққанимни ҳам, маърузадаги гапларни ҳам ижтимоий тармоқда бемалол айта оладиган кунларни кўрганим учун ҳамд бўлсин! Бу ҳолатга Аллоҳ кимларни сабабчи қилган бўлса улардан ўзи рози бўлсин!

Бу биринчи гапга хулосам. Иккинчиси ҳақида эса бир кун келиб одамлар гапиришларидан умидворман, ҳаракатим ҳам шунга...

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook
7.9K views05:32
Ochish/sharhlash