Get Mystery Box with random crypto!

To’rtko’l Masjidi

Telegram kanalining logotibi tortkolmasjidi — To’rtko’l Masjidi T
Telegram kanalining logotibi tortkolmasjidi — To’rtko’l Masjidi
Kanal manzili: @tortkolmasjidi
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 430
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l
Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing
👇👇👇
@masjid_tortkol

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-09 14:32:15 Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: Мен ўлимдан қўрқаман ва уни хуш кўрмайман. Ҳасан Басрий деди: Чунки сенинг молинг орқангдадир, шунинг учун хуш кўрмайсан. Агар молингни олдингга ўтказиб олганингда эди, мо- лингга тезроқ етиб олиш сенга хуш кўринган бўлур эди.
Имоми Ғаззолий раҳимаҳуллоҳдан сўралди: Нега биз ўлимни ёмон кўрамиз, охират диё- рига кўчишни хоҳламаймиз?
Деди: Чунки сизлар бу дунёни обод қилиб, охират дунёсини хароб қилган кимсаларсиз. Ақл шуни тақозо қиладики, инсон ҳеч қачон обод ердан хароб ерга боргиси келмайди.

Келинг, ўзимизни тафтиш қилиб кўрайлик. Эллик ёки олтмиш ёшга кирган бирортамиздан, қани биродар, умрингизда қилган амалларингиздан холис Аллоҳ таоло учун бўлганидан ва эшитганни ҳайратга солиб, лол колдирадиганидан сўзлаб беринг-чи, дейилса, қанча дақиқа сўзлай оламиз, умуман бу ҳақда оғиз оча оламизми?
Шунча умр кўрган бўлсак-да.
Бу ҳақда ҳар ким ўзидан сўраб кўрсин.
Агарда биздан, дунё ишларида ҳаммани лол қолдирадиган амалларингиздан сўзлаб беринг-чи, десалар, у ҳолда сўраганни ҳам қулоқмиясини чулғаб ташлаймиз.
Сўраганига ҳам пушаймон қилиб юборамиз.
Дунё ишларини адо қилишда нафақат одамларни, ҳатто шайтонни ҳам қойил қолдирамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўлим сизларнинг сояларингиздир, гўёки сиз билан бирга бир отга миниб олган одам кабидир”.
Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга қиёмат- нинг ҳисоби яқин турибди-ку, лекин улар ундан ғафлатдадурлар”.
Ўзимизча қиёмат аломатларини санаймиз-да, ҳали Дажжол чиқиши керак ёки Маҳдий ке- лиши керак, қиёматга ҳали анча бор экан деб ўзимизни хотиржам сезамиз.
Бу аломатлар бизни нега хотиржам қилади? Ваҳоланки, бу аломатлар, бу дунёнинг ўлимини аломатларидир. Инсон ўлимининг ҳеч қандай аломатлари йўқдир.
Ҳар кимнинг ўлими у учун - қиёматдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўнг тарафга салом бериб, чап тараф- га салом беришимда ажал менга етмаслигига кафолат бера олмайман”.
Айтадиларки, инсон вужудига кираётган ҳар қандай нафас, чиқаётган нафасга, кўриша олмай қолсак,- алвидо, деб турар экан.
Инсоннинг ўлими - ўзи билан шу қадар ёнма-ён боради.

"ЖАННАТ соғинчи",
236 viewsАбдусалом Содиқов, 11:32
Ochish/sharhlash
2023-01-09 14:01:17 МУҲАММАД САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МУШУКНИ СИЛАГАНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўпчилик Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни силаганлари учун мушук ерга ҳар қандай ҳолатда оёғи бн тушади дейишади. Шу бирор бир саҳиҳ ҳадисда келганми шуни тушунтириб берсангиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мушукнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мушукка, умуман, инсоният ва ҳайвонот оламига меҳрибон бўлганлар. Бироқ мушукнинг белини силаганлари ва шунинг учун мушук мана шу ҳолатда бўлиб қолгани борасида бирорта ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
224 viewsАбдусалом Содиқов, 11:01
Ochish/sharhlash
2023-01-09 13:07:49 ҚАЛБ ҚОТИШИНИНГ САБАБЛАРИ

#Ҳикмат

«Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди –тошдек ёки ундан-да қаттиқ» (Бақара сураси, 74-оят).
Қалб қотишининг сабаблари:
–Гуноҳ ва маъсиятлар;
–Кўп кулиш;
–Аллоҳдан бошқага боғлиқ бўлиш;
–Нағма (куй-қўшиқ) эшитиш;
–Қуръондан узоқлашиш;
–Ёмон дўстлар билан юриш;
–Дунёга берилиб кетиш;
–Еб-ичишда исроф қилиш.
310 viewsАбдусалом Содиқов, 10:07
Ochish/sharhlash
2023-01-09 07:37:42 Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
265 viewsАбдусалом Содиқов, 04:37
Ochish/sharhlash
2023-01-09 05:27:05 Ҳикмат
Ишларинг юришаётган бўлса, омадга алданма.
Шукроналик эсдан чиқмасин.
Ахир бахт ҳам, омад ҳам Аллоҳнинг қўлидадир.
Аз-Замахшарий.
264 viewsАбдусалом Содиқов, 02:27
Ochish/sharhlash
2023-01-09 05:24:23 ​​Жаннат ҳақида 7 та маълумот

Жаннатнинг бир неча даражалари бор. Ҳадиси шарифда айтилишича, Жаннатнинг энг баланд даражаси “Ал-Васл” деб аталади ва у фақат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда Жаннат кўп бора таърифланган. Уларга таяниб уламоларимиз қуйидагиларни баён қилганлар:

Жаннатнинг кенглиги осмону ер кенглигидан ҳам кенгдир.
Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди.
Унда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар, инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар ва муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади.
Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя кўп.
Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади.
Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, аёллар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган.
Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади.


Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида тилга олинган манфаатлар  дунё манфаатларига ўхшамайди. Ҳадиси қудсийда айтиладики, “Мен бандаларимга шундай ажойиб нарсалар яратдимки, у нарсаларни уларнинг кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва уларнинг нима эканини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар...” Уламоларнинг айтишича, жаннат неъматларининг ердаги неъматларга номланиши ўхшайди, холос. Аслида эса улар бутунлай бошқа неъматлардир. Жаннатдаги энг буюк ажр – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.

Яна олимларимиз айтадиларки, имон аҳллари жаннатга фақат Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила кирадилар.
252 viewsАбдусалом Содиқов, 02:24
Ochish/sharhlash
2023-01-09 05:19:45 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.
Душанба тонги муборак бўлсин !

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

09.01.2023 -- мелодий-шамсий йил.
( Январь ойи )

16.06.1444
-- хижрий-камарий йил.
( Жумодус-соний ойи )

 АЗОН ВАКТЛАРИ

Бомдод - 06:15
Пешин   - 12:45
Аср         - 15:25
Шом       - 17:10
Хуфтон  - 18:50
     Қиём      -  12:15
     Қуёш      -   07:35
   НАМОЗ ВАКТЛАРИ

Бомдод -- 06:50
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон  -- 19:00

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
.
253 viewsАбдусалом Содиқов, 02:19
Ochish/sharhlash
2023-01-08 18:35:00 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари

اَللَّهُمَّ  آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма аатина фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан  ва қинаа ъазаабан-нар» эди.

Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
279 viewsАбдусалом Содиқов, 15:35
Ochish/sharhlash
2023-01-08 10:25:20 «АҲЛИМИЗНИ ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?»

#Оят
     «Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган ўтдан қўрқитинг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нима буюрилса, шуни бажарадилар»
   (Таҳрим сураси, б-оят).
                
     Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканлигига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида ўзингни бил, ўзгани қўй, деган номаъқул гап юради. Лекин  шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.
Ҳазрати Умар юқорида зикр қилинган ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
                 
#Ҳадис
     «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўз нафсимизни-ку сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?», деб сўраган эканлар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
     «Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар»,
деб жавоб берган эканлар.
                 
     Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
     «Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», деб айтганлар.
                 
     Ҳадиси шарифда
   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар.

  «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
313 viewsАбдусалом Содиқов, 07:25
Ochish/sharhlash
2023-01-08 08:32:59 МЕҲРИБОН АЛЛОҲ ОЗОД ҚИЛГАН БАНДАСИ

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Мен Ироқнинг Восит деган шаҳрида эдим. У ерда худди қабрдан ковлаб олинганга ўхшаб кетадиган бир кишини кўриб қолиб унга: «Эй, сен! Сени нима бу аҳволга солди?» дедим. У шундай деди: «Менинг бу гапларимни сир сақла. Уч йил олдин Ҳажжож мени зиндонга солди. Жуда ҳам танг аҳволга тушиб қолдим. Яшаш шароитим оғир, турган жойим жуда жирканч эди. Шундай бўлса-да, мен барчасига сабр қилиб, лом-мим демасдим. Кун кеч бўлганида ҳибсда мен билан турган бир гуруҳ одамларни олиб чиқиб бошларини олишди. Зиндон қоровулларидан бири эртага менинг ҳам бошим узилишини айтди. Мен қаттиқ хафа бўлиб, узоқ йиғладим. Аллоҳ таоло тилимга шундай дуони солди:

"Илааҳий! Иштаддаз зурру ва фуқидас собру. Ва антал мустаъаану!"

Мазмуни: Илоҳим! Мусибатим зўрайди, сабр-бардошим тугади. Ёрдам сўраладиган Зот фақат Сенсан!

Сўнгра туннинг кўп қисми ўтгач мен бошим айланиб йиқилдим. Уйқу билан уйғоқлик орасида эканман бир киши олдимга келди ва менга шундай деди: «Ўрнингдан туриб икки ракат намоз ўқи ва ушбу дуони айт:


"Я ман ла яшғолуҳу шайъун ъан шайъин. Я ман аҳаато би ъилмиҳии бимаа зароъа ва бароъа. Анта ъаалимун би хофийяятул умуури ва муҳсии васаависис судуури ва анта
бил манзилил аълаа ва ъилмука муҳийтун бил манзилил аднаа. Таъаалайта ъулувван кабийро. Я Муғийсу, ағиснии ва фукка асрии вакшиф дзуррии. Фақод нафида собрии".

Мазмуни: Эй, барча нарсадан бохабар Зот! Эй, йўқдан бор қилган ва яратган нарсаларини ўз илми билан билиб турадиган Зот! Сен махфий ишларни ҳам билувчи, диллардаги васвасаларнинг ҳисобини билиб турувчи Зотсан. Сен олий мақомдасан. Паст мақомдагиларни ҳам илминг билан билиб турасан. Сен буюклик ва улуғлик юзасидан олий ва юксак зотсан. Эй, Мадад берувчи зот! Менга ёрдам бер. Мени асирликдан қутқар. Мусибатимни кетказ. Зотан, менинг сабр-бардошим тугаб бўлди».

Мен дарҳол ўрнимдан туриб таҳорат олдим ва икки ракат намоз ўқидим. Ундан эшитган дуони ўқидим. Унинг бирор ҳарфини ҳам ўзгартирмадим. Дуони ўқиб бўлмасимдан оёкларимдан кишан ечилиб тушди. Зиндон эшикларига қарасам улар ҳам очиқ экан. Ўрнимдан турдим-да, у ердан
чиқиб кетдим. Ҳеч ким менга қаршилик қилмади. Аллоҳга қасамки, мен Меҳрибон Аллоҳнинг ҳибсдан озод қилган бандасиман. Аллоҳ менинг сабрим эвазига шодлик берди. Танг аҳволимдан менга кушойиш берди».Сўнгра бояги одам Ҳижозга караб равона бўлди».

«Кушойиш калитлари» китобидан.
260 viewsАбдусалом Содиқов, 05:32
Ochish/sharhlash