Get Mystery Box with random crypto!

To’rtko’l Masjidi

Telegram kanalining logotibi tortkolmasjidi — To’rtko’l Masjidi T
Telegram kanalining logotibi tortkolmasjidi — To’rtko’l Masjidi
Kanal manzili: @tortkolmasjidi
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 430
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l
Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing
👇👇👇
@masjid_tortkol

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-11 06:14:19 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.
Чоршанба тонги муборак бўлсин !

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

11.01.2023 -- мелодий-шамсий йил.
( Январь ойи )

18.06.1444
-- хижрий-камарий йил.
( Жумодус-соний ойи )

 АЗОН ВАКТЛАРИ

Бомдод - 06:15
Пешин   - 12:45
Аср         - 15:25
Шом       - 17:10
Хуфтон  - 18:50
     Қиём      -  12:15
     Қуёш      -   07:35
   НАМОЗ ВАКТЛАРИ

Бомдод -- 06:50
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон  -- 19:00

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
.
125 viewsАбдусалом Содиқов, 03:14
Ochish/sharhlash
2023-01-10 17:09:48 ИНСОНЛАРНИНГ ЯХШИСИ
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келган бир киши у зотнинг ҳайбатлари босиб гапиришга журъат қила олмади.
– Тортинма, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Мен ҳам қуритилган гўшт еган аёлнинг боласиман.
  Бошқа куни одамлар олдидан ўтиб бораётган эдилар, одамлар таъзим бажо айлаб ўринларидан турмоқчи бўлдилар. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишдан қайтариб:
– Ажамлар бир­бирларига таъзим қилиб ўринларидан тургани каби сизлар ҳам ўринларингиздан турманглар, – дедилар.
  Аллоҳ таоло мўминларга неъматини охирига етказиб, динларини мукаммал қилганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фоний дунёдан риҳлат қилиш фурсати етганини сезиб қолдилар. Минбарга кўтарилиб:
– Эй инсонлар! Мен кимнинг орқасига урган бўлсам, мана менинг орқам, ўчини олсин! Кимнинг шаънига теккан бўлсам, ўчини олсин! Кимнинг молини олган бўлсам, мана менинг молим, қайтариб олсин! Ғазабланади, деб чўчимасин, у иш менинг шаънимга тўғри келмайди, – дедилар.
  Яна бир куни Ғавс ибн Ҳорис Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини тўсиб, қиличини суғурди ва:
– Эй Муҳаммад! Сени мендан ким сақлайди? – деди.
– Аллоҳ, – дедилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
  Шу пайт Ғавснинг қўлидан қиличи тушиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилични қўлларига олдилар ва:
– Энди сени мендан ким сақлаб қолади? – дедилар.
– Бир яхшилик қилинг, – деди Ғавс.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни афв қилиб, қўйиб юбордилар. Ғавс қавмига қайтиб бориб уларга:
– Мен инсонларнинг энг яхшиси ҳузуридан келяпман, – деди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
279 viewsАбдусалом Содиқов, 14:09
Ochish/sharhlash
2023-01-10 16:49:29 ​ Билиб олинг

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳога:
"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки
бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар.
Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси.
Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий,
"Салоти Масъудий" китоби.
360 viewsАбдусалом Содиқов, 13:49
Ochish/sharhlash
2023-01-10 13:56:14 ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
249 viewsАбдусалом Содиқов, 10:56
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:41:56 Шундайлар бор, сенга лутф айлаб,
Дўстман, дея сенга қўлин тутарлар.
Лекин, ҳар зум қадаминг пойлаб,
хато қилишингни улар кутарлар...

Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек,..~ зарра бўлса ҳам,
хато қилишингни улар кутарлар...

Хатоларинг керак уларга,
Шох навдангни дарҳол бутарлар
Тағин кунни улаб тунларга,
хато қилишингни улар кутарлар...

Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
хато қилишингни улар кутарлар...

Улар сенга бир умр йулдош,
Содиқ ҳамроҳ каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни улар кутарлар...
261 viewsАбдусалом Содиқов, 09:41
Ochish/sharhlash
2023-01-10 05:57:12 ФОТИХА  СУРАСИДА  ЯШИРИНГАН  СИР.

Расулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

"Жаброил (алайҳиссалом.)  менга дедики: "Аллоҳ Таъало сенга салом йўллади ва дедики:
"Бандам Менинг қаршимда намозга туриб,
"Аллоҳу Акбар (Аллоҳ улуғ)" деганида у билан ўртамда бўлган пардани кўтараман".

Банда "Алҳамду (Ҳамд бўлсин)" деганида Аллоҳ Таъало
"Ҳамд кимга хос?"- деб сўрайди, банда ҳам "Лиллаҳи (Аллоҳга хос)" деб жавоб беради.

Аллоҳ Таъало: "Аллоҳ кимдир?" деб сўраса, банда "Роббил ъаламин (бутун оламларнинг Роббиси) " дейди.

Аллоҳ "Оламлар Роббиси ким?" деб сўрайди, банда "Ар Роҳманир Роҳим (Роҳман ва Раҳимли) " дейди.

Аллоҳ "Роҳман ва Раҳим ким?" деб сўрайди, банда "Малики явмид дин (Жазо кунининг подшоҳи)"- дейди.

Аллоҳ: "Эй, бандам, жазо кунининг подшоҳи Менман" дейди, банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин (Фақат Сенгагина сиғинамиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз)" дейди.

Шунда Аллоҳ "Эй, бандан, модомики фақат Менга сиғиниб, фақат Мендан ёрдам сўрар экансан истаганингни сўра, сенга бераман"- дейди.

Банда "Иҳдина (бизни ҳидоят қил)"- дейди. 
Шунда Аллоҳ: "Қайси йўлга бошлай?"- дейди.
Банда: "Сиротол мустақим (тўғри йўлга)" дегач,
Аллоҳ "Қайси йўлни хоҳлаяпсан?" - дейди.
Банда "Сиротол лазина анъамта ъалайҳим (уларга неъмат қилиб берган йўлингга)" - дейди.

Шунда Аллоҳ Таъала: "Эй, фаришталарим! Сиз ҳам гувоҳ бўлингки, бу бандамни уларга неъмат қилиб берган бандаларим - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилдим"- деб марҳамат қилади.

Банда "Гойрил мағдуби ъалайҳим ва ладдоооллин (ғазабга учраганлар ва адашганлар йўлига бошламагин)" деганида,
Аллоҳ Таъало яна фаришталарга марҳамат қиладики:
"Гувоҳ бўлингларки, Мен бу бандамни неъмат берилганлардан қилдим, ғазабга учраганлар ва адашганлардан қилмадим".

Банда "Амин" дейиши билан у билан бирга барча фаришталар ҳам "Амин" дейдилар..."ФОТИХА  СУРАСИДА  ЯШИРИНГАН  СИР.

Расулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

"Жаброил (алайҳиссалом.)  менга дедики: "Аллоҳ Таъало сенга салом йўллади ва дедики:
"Бандам Менинг қаршимда намозга туриб,
"Аллоҳу Акбар (Аллоҳ улуғ)" деганида у билан ўртамда бўлган пардани кўтараман".

Банда "Алҳамду (Ҳамд бўлсин)" деганида Аллоҳ Таъало
"Ҳамд кимга хос?"- деб сўрайди, банда ҳам "Лиллаҳи (Аллоҳга хос)" деб жавоб беради.

Аллоҳ Таъало: "Аллоҳ кимдир?" деб сўраса, банда "Роббил ъаламин (бутун оламларнинг Роббиси) " дейди.

Аллоҳ "Оламлар Роббиси ким?" деб сўрайди, банда "Ар Роҳманир Роҳим (Роҳман ва Раҳимли) " дейди.

Аллоҳ "Роҳман ва Раҳим ким?" деб сўрайди, банда "Малики явмид дин (Жазо кунининг подшоҳи)"- дейди.

Аллоҳ: "Эй, бандам, жазо кунининг подшоҳи Менман" дейди, банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин (Фақат Сенгагина сиғинамиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз)" дейди.

Шунда Аллоҳ "Эй, бандан, модомики фақат Менга сиғиниб, фақат Мендан ёрдам сўрар экансан истаганингни сўра, сенга бераман"- дейди.

Банда "Иҳдина (бизни ҳидоят қил)"- дейди. 
Шунда Аллоҳ: "Қайси йўлга бошлай?"- дейди.
Банда: "Сиротол мустақим (тўғри йўлга)" дегач,
Аллоҳ "Қайси йўлни хоҳлаяпсан?" - дейди.
Банда "Сиротол лазина анъамта ъалайҳим (уларга неъмат қилиб берган йўлингга)" - дейди.

Шунда Аллоҳ Таъала: "Эй, фаришталарим! Сиз ҳам гувоҳ бўлингки, бу бандамни уларга неъмат қилиб берган бандаларим - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилдим"- деб марҳамат қилади.

Банда "Гойрил мағдуби ъалайҳим ва ладдоооллин (ғазабга учраганлар ва адашганлар йўлига бошламагин)" деганида,
Аллоҳ Таъало яна фаришталарга марҳамат қиладики:
"Гувоҳ бўлингларки, Мен бу бандамни неъмат берилганлардан қилдим, ғазабга учраганлар ва адашганлардан қилмадим".

Банда "Амин" дейиши билан у билан бирга барча фаришталар ҳам "Амин" дейдилар..."
339 viewsАбдусалом Содиқов, 02:57
Ochish/sharhlash
2023-01-10 05:52:46 Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман...

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).Абу Довуд ривоятлари.
251 viewsАбдусалом Содиқов, 02:52
Ochish/sharhlash
2023-01-10 05:44:39 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.
Сешанба тонги муборак бўлсин !

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

10.01.2023 -- мелодий-шамсий йил.
( Январь ойи )

17.06.1444
-- хижрий-камарий йил.
( Жумодус-соний ойи )

 АЗОН ВАКТЛАРИ

Бомдод - 06:15
Пешин   - 12:45
Аср         - 15:25
Шом       - 17:10
Хуфтон  - 18:50
     Қиём      -  12:15
     Қуёш      -   07:35
   НАМОЗ ВАКТЛАРИ

Бомдод -- 06:50
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон  -- 19:00

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
.
255 viewsАбдусалом Содиқов, 02:44
Ochish/sharhlash
2023-01-09 17:04:57 # Ҳадиси шариф...

Кечқурун "Оятул Курсий" ни ўқиш фазилати

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

  Хазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб айтганларини эшитдим:
   “Ким ҳар намознинг ортидан "Оятул Курсий"ни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради.
   Ким тўшакка ётишдан олдин "Оятул Курсий"ни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”,
- дедилар».

Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”
китоби.
296 viewsАбдусалом Содиқов, 14:04
Ochish/sharhlash
2023-01-09 14:35:32 ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн" деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.
282 viewsАбдусалом Содиқов, 11:35
Ochish/sharhlash