Get Mystery Box with random crypto!

* * * Ёмғир бўлолмаган булутлар, Сўзга айланмаган сукутлар | Tong yulduzi | Rasmiy kanal

* * *
Ёмғир бўлолмаган булутлар,
Сўзга айланмаган сукутлар.
Қорни оч, кўнгли тўқ ночорнинг
Кафтини куйдирган ёқутлар, --
Барида қандайин тизим бор?!

Юлдуздан тарқалган зангларда,
Ғолибу мағлуб бир жангларда.
Замину фалаклар айланар
Куз билган, мен билган рангларда --
Туғилиш, ўлимдай базм бор.

Ўт қўйманг шу эски дунёга,
Бор буди бир кўчки дунёга.
Кун бўлиб, ой бўлиб термулинг
Баҳоси бир ичги дунёга, --
Барига кўнгилдан изн бор.

Қоп-қора манглайга тер ҳалол,
Дард тутган кўнгилга бахт малол.
Товушлар сиғмаган ҳавога
Туйғуни чизинг-эй, бемалол, --
Кулгу ва йиғидай расм бор.

Ордалар бўлмагин, жонимов,
Ҳар тўлган номозшом -- катта ов!
Ҳаётим -- бир текис -- жангчидай
Умрдай бевафо, тақдирдай асов
Қутурган дарёга дарсим бор.

Наргиза ОДИНАЕВА

Manzilimiz: @Nargiza_Odinayeva_ijodi