Get Mystery Box with random crypto!

ТУШ Онамга Туш | Tong yulduzi | Rasmiy kanal

ТУШ

Онамга

Туш кўрдим : қадимий сағанага биз
Дафн этилганмиз; тепада ҳаёт
Ҳамон сершовқин-у ҳамон маънисиз;
Ва сўнгги кун эшик қоқади ҳайҳот.

Маҳшар тонги аста оқара бошлар.
Олисда янграйди сури Исрофил.
Устимизда эса — қирмизи тошлар
Ва чўян мақбара босиб турар зил.

У келар туманли олисдан, келар
Қилич яланғочлаб фаришталар ҳам;
Китоблардан зеркиб, инонмай бизлар
Ўқиганимизга ўхшаб чинакам.

Ўша арк гумбази остида овлоқ
Ётар осойишта менинг рафиқам.
Унга азиз эмас озодлик бироқ,
Тирилиб турмоқни истамас ҳечам...

Ва ёнимда онам пичирлар менга:
«Уғлим, ҳаётда сен эдинг бақувват,
Гумбазни қаттиқроқ итар қўлинг-ла,
Тош қулаб тушади устингдан албат»

«Йўқ, ойи. Табутда димиқдим расо,
Энди қайда менинг аввалги кучим.
Сиғиниб, астойдил қилинг илтижо,
Тошни фаришталар қулатсин учун».

1910 й. 20 июнь.
Aleksand Blok