Get Mystery Box with random crypto!

Пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қил | TOMCHI

Пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун зарурий тавсиялар

суғориш мавсуми тугагандан сўнг, ховуз тубини ҳар хил чўкиндилардан тозалаб атрофини ҳимоялаш, бунда ўткир жинсли иш куролларидан фойдаланиш тавсия этилмайди;

дискли ва тўрли ювиш учун одатда уларнинг картриджлари ечиб олинади ва картридж устида йиғилган лойқа ва оқизиқларни тоза сув билан ювилади, тозаланган картридж яна қайтадан ўз жойига ўрнатиб қўйилади;

гидроциклон ва гидравлик фильтрларни тоза сув билан яхшилаб ювиш, қумли фильтрларни қумини алоҳида олиб, тоза сувда ювиш ва изоляция қилган ҳолда хавфсиз қуруқ жойда сақлаш;

суғориш мавсуми якунида томизғичли шлангларда қотган тузларни эритиш ва ёпишган сув ўтларини чиқариб юбориш учун шлангларга азот кислотасининг 2-3 фоизли эритмаси юборилади ва маълум вақт ўтгандан кейин томизғичли шлангларни охири очилиб, эритимани оқиб чиқишига имконият яратилади ҳамда шланглар штуцерлардан ажратган ҳолда ўрам шаклида йиғиб олиш;

магистрал ва тарқатувчи қувурларни йилида 2 марта, 1-марта суғориш мавсумидан олдин, 2-марта суғориш мавсуми якунлангандан кейин ювиш зарур, бунинг учун тарқатувчи қувурларнинг охиридаги ёпгичлар очилиб тизим қувурларидан сувни 2-3 минут давомида эркин оқиб чиқиши юзага келтирилади ҳамда тиниқ сув чиқишни бошлаганда қувурни ёпгичи яна жойига ўрнатилиб, тизимнинг герметиклигини таъминлаш;

насос ва двигателларни жорий таъмирлаб, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда электр тармоғидан узиш ҳамда қуруқ ва хавфсиз жойда сақлаш;

ер ости магистрал қувурларда ювиш тадбирлари тугагандан сўнг, гидрантларни устини нам ўтказмайдиган восита билан ўраш;

магистрал (ер усти), тарқатувчи қувурлар ҳамда томизғичли шлангларни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиштириб олиш ҳамда куз-қиш мавсумида нам тегмайдиган қуруқ жойда (омборда) сақлаш;

магистрал (ер усти), тарқатувчи қувурлар ҳамда томизғичли шлангларни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиштириб олиш ҳамда куз-қиш мавсумида нам тегмайдиган қуруқ жойда (омборда) сақлаш;

Каналга уланиш: @tomchikanali

Саволлар: @tomchiguruhi

"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html