Get Mystery Box with random crypto!

Сувни тежовчи суғориш технологиясини танлаши сабаби хақида сав | TOMCHI

Сувни тежовчи суғориш технологиясини танлаши сабаби хақида савол берганимда, Зухро ўйланиб: “Ҳозирги кунда сув ресурсларини сезиларли даражада камайиб кетаётгани барчамизга маълум. Бу, албатта, соҳада замонавий технологияларни жорий қилишни тақозо этади. Сув тежовчи технологияларни ишлаш жараёнларини фермер хўжалиги раҳбарларига тушунтириш, уларнинг афзаллиги тўғрисида тўғри маълумотлар бериш биз – сувчиларнинг вазифамиз деб биламан. Замон билан ҳамнафас юриш учун шу йўналишни танлаганман”, – деди.

Зухро Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича миллий лойиҳа билан ҳамкорликнинг муҳимлиги, семинар ва тренинглар, шунингдек, лойиҳанинг кенг қўлланиладиган онлайн ресурслари катта фойда келтиришини таъкидлади.
“Фермер хўжалиги ташкил қилаётган ва сув хўжалигида ўз йўлини бошлаётганлар учун Томчи каналини тайёр қўлланма деб биламан. Каналда СТТни жорий қилиш орқали сувдан оқилона фойдаланиш масалаларининг ёритилиши менга жуда ёқади. Масалан, магистрлик диссертациясини ёзаётганимда айнан шу каналда кўплаб саволларга жавоб топдим. “Сув – зар, сувчи – заргар” дейишади; мен бу телеграм каналини сув хўжалигининг зар сандиғи деб биламан» – деди Зухро.

Зухро гендер тенглигига доир семинар-тренингларда фаол иштирок этиб, ўз ташкилоти бўйича гендер тренери ҳисобланади. У ўз шахсий мисолида аёллар нафақат сув соҳасида ишлай олишларини, балки муваффақиятларга эришишлари мумкинлигини исботламоқчи. Унинг фикрича, бунинг учун билимларини доимо кенгайтириб бориш ва эркак ҳамкасбларидан бир поғонага олдинда бўлишлари керак. Эришиган ютуқларида тўхтаб қолмай, Зухро Бухоро табиий ресурслар институтининг докторантурасига кириш ниятида. Ишончимиз комилки, у албатта муваффақиятга эришади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

"TOMCHI" – ни ўрнатинг: https://nwrmp.uz/link.html

Саволлар учун: @tomchiguruhi