Get Mystery Box with random crypto!

Лавлаги етиштиришда полиз қўнғизига қарши кураш Полиз қўнғизи | TOMCHI

Лавлаги етиштиришда полиз қўнғизига қарши кураш

Полиз қўнғизи, қўнғизи ярим доирасимон шаклга эга,танасининг паст томони ясси, усти эса қавариқ, катталиги 7-8 мм, ранги тўқ қўнғир, қўнғиз ўзи яшаган ерда турли ўсимлик қолдиқларининг остида қишлаб чиқади. Тухумдан 3-5 кундан кейин улардан личинкалар чиқади ва барг тўқималарини қиртишлаб озиқлана бошлайди. Личинкалар 15-25 кун мобайнида уч марта пўст ташлаб ривожланади. Иккинчи ёшдан бошлаб баргни кемириб тешиклар хосил қилади.

Агротехник кураш чоралари: Алмашлаб экишни ташкил этиш.

Кимёвий кураш чоралари:
Таъсир этувчи моддаси (ацетамиприд) Моспилан, протектор, нестор, 20% н.кук. – 0,02-0,03 л/га, (дельтометрин) Делцис 2,5%-0,15л/га, децис 10%-0,035л/га, (имидоаклоприд) Конфидор, багира, когинор, компрадор 20% к.э. – 0,05 л/га, препаратлардан бирортасини сувда яхшилаб аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

–Саволлар: @tomchiguruhi


– "TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html