2023-04-27 11:01:02
Ўйин сифати, ғоялар ва тактика бўйича "Манчестер Сити" икки-уч мавсумдан буён дунёнинг энг яхши клуби менимча. Фақат футболда доим ҳам юқоридаги сифатлар билан мақсадга етиб бўлмайди. Ғоя ва фалсафани қўлда ушлаб бўлмайди. Қўлда совринларнигина тутиш мумкин. Масалан, ЧЛ бош совринини.
Бироқ ҳар қанақасига олиб қаралса ҳам Гвардиола - буюк мураббий. Унинг ғоялари, фалсафаси ҳали узоқ йиллар ўрганишлар, изланишлар манбаси бўлади.
Кечаги ўйин Ситининг ўтган мавсумга нисбатан анча ўзгарганини яққол намойиш қилди. Тўпни рақибга бериб, қарши ҳужумда ўйнаш фазилати ҳам шаклланган жамоада. Албатта бу Ҳоланд билан боғлиқ. Аммо қаранг, кеча норвегиялик футболчи Де Брюйне билан алмашиб олди. Қизиғ, а!
Доим ўзини ўзгартириб туриш, нуқсонларни англаб реакция бера олиш шунчаки буюк мураббий эмас, балки даҳо шахсларга хос сифат. Пеп эса шундай.
@tolipovuz
3.9K viewsedited 08:01