Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37.51K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-06-12 11:52:52 Қурбон ҳайити куни Тошкент метросидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади

Метрополитен соат 03:00 дан 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
5.9K views08:52
Ochish/sharhlash
2024-06-12 11:52:20
Манфаатлар тўқнашуви реестрига Президент администрациясидан тортиб барча идоралар киритилади — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун кимларга қўлланиши ҳақида изоҳ берди.
5.9K viewsedited  08:52
Ochish/sharhlash
2024-06-11 11:47:21
Самарқандда хўроз уриштириш учун махсус "арена" ташкил қилган 45 ёшли эркак ушланди

Ушбу ўйинни томоша қилиш учун 200га яқин фуқаролар ташриф буюрган.
7.5K viewsedited  08:47
Ochish/sharhlash
2024-06-11 11:47:21
Ўн иккита вилоятда божхона бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Тошкент шаҳри бундан мустасно, бутун республика бўйича божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.
7.2K viewsedited  08:47
Ochish/sharhlash
2024-06-11 10:00:08 Ўзбекистонда Муборак Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади, деб хабар бермоқда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати. 

Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
8.8K views07:00
Ochish/sharhlash
2024-06-10 22:49:07
Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев "Ҳисорак" сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.

Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда. Батафсил видеода.
8.0K viewsedited  19:49
Ochish/sharhlash
2024-06-10 14:48:05
Павел Дуров Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Telegram асосчиси ёз фаслини Марказий Осиёда ўтказишини айтиб, одамлар мессенджердан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишини маълум қилди.
7.9K views11:48
Ochish/sharhlash
2024-06-09 15:04:01
Бугунги кунда “Жаҳон савдо ташкилоти”, “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш” каби гаплар бот бот қулоғимизга чалиниб қолмоқда. Албатта барчада бу қандай ташкилот? Уни тарихи қандай? У нима учун керак? Унинг бизга фойдаси нима деган саволлар туғилиши табиий. "Тарих ракурси" дастуримизнинг бугунги сонида барча саволларга оператив жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз

Тўлиқ видео

8.0K views12:04
Ochish/sharhlash
2024-06-06 20:13:44 Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида ОАВ вакилларига баёнот берди. Унда Ғазо фожиасига алоҳида тўхталди:

“… Бугун халқаро ҳамжамиятнинг, жумладан, Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати бизни қаттиқ хавотирга солмоқда. Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳалигача ҳал қилинмаган Исроил-Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир.

…Ўзбекистон ана шу ўткир муаммо бўйича Туркия президенти Эрдоган жаноби олийларининг билдираётган адолатли ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, биз муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этиш борасида олиб бораётган ишларимиз бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз.

Ўзбекистон заминида туғилиб, камол топган, мусулмон оламида юксак эътироф этилаётган мутафаккирлар - Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳовуддин Нақшбанд каби улуғ зотларнинг бебаҳо маънавий-маданий меросига қардош турк халқининг диққат ва эътибори тобора ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидладик.

Ҳурматли Эрдоган жаноби олийларининг Ислом динига қарши ҳар қандай салбий ҳаракатларга нисбатан қатъий позицияси ҳам алоҳида эҳтиром ва эътирофга лойиқдир. Биз ҳозир мураккаб вазиятда динимизга қарши ёвуз кучларнинг турли хуруж ва босимларига биргаликда жавоб қайтаришга келишиб олдик.”
5.6K views17:13
Ochish/sharhlash
2024-06-06 19:26:25
Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
5.6K views16:26
Ochish/sharhlash