Get Mystery Box with random crypto!

Янги Тошкент ҳудудидаги 50 гектар майдонда йирик “Аква парк” қ | Times.uz

Янги Тошкент ҳудудидаги 50 гектар майдонда йирик “Аква парк” қурилади

Бу ҳақда тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ушбу мақсад учун 200 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, Янги Тошкент ҳудудида умумий майдони 35 гектар бўлган сунъий кўл ташкил қилиниб, одамларимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилади.