Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 | Times.uz

Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида тўхталди.

“Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.

Бунинг учун:
- шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;
- ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;
- Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади”, – деди номзод.