Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қ | Times.uz

Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди Шавкат Мирзиёев

“Пойтахтда экологик барқарорликни таъминлаш, уни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш ишларини жадаллаштирамиз.

Шу боис, 2030 йилга қадар ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 150 минг тонна ёки 50 фоизга қисқартирамиз.
Жумладан, қўшимча 1 минг 200 та электробус олиб келинади ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилади.

Қолган автобуслар зарарли чиқиндиси 3 баробар кам бўлган табиий газ ёқилғисига ўтказилади. Яъни, дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди”, – деди номзод.