Get Mystery Box with random crypto!

#шеърий_лаҳза ЎЗБЕК ТИЛИ Эшқобил Шукурга Ўляпман, Ҳеч нарса | Til nomusi

#шеърий_лаҳза

ЎЗБЕК ТИЛИ

Эшқобил Шукурга

Ўляпман,
Ҳеч нарса қолмади тириклигимдан.
Бошимда шляпа,
Эгнимда плаш,
Оёқда ажнабий поябзал.

Ўляпман,
Ҳар кеча мусиқа чаламан
Бир ажиб бегона оҳангда,
Созлайман бегона созларни.

Ўляпман,
Ўликми-тирикми тилим бор,
Боғланган, кесилган, топталган.
Йилда бир эсланар, эсланса...

Пешонамда тамға:
Бир замон
“Ўлимга маҳкум” деб босилган.

Ўляпман,
Ўзлигимни кўрсам,
Ўзимни кўрсам.
Фақат туркий тилда “ўлмайсан” дегин,
Ўзбекча оҳангда асраб қол мени.

Дадахон Муҳаммадиев