Get Mystery Box with random crypto!

#куюнчаклик Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон БИЗ НИМАГА БУНАҚАМИЗ? | Til nomusi

#куюнчаклик

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БИЗ НИМАГА БУНАҚАМИЗ?

Ўзбекчада "ЯХШИ БОРИБ КЕЛДИНГИЗМИ?", "ХУШ КЕЛИБСИЗ!" бўлади, ўзбекларимиз "С ПРИЕЗДОМ!" деяпти.

Ўзбекчада "БАРАКАЛЛА!", "ЯШАНГ!", "ҚОЙИЛ!", "ОФАРИН!"... бўлади, ўзбекларимиз "МАЛАДЕС!" деяпти.

Ўзбекчада "ЧУҚУР" бўлади, ўзбекларимиз "ЯМА" деяпти.

Яна давом эттираверайми?
Бунақа мисолни ўнлаб, юзлаб эмас, балки ўнминглаб, ҳатто чексиз сонда келтирса бўлади.

Нимага?
Бу ҳолга қандай тушдик?

Чунки, менимча, биринчи галда узоқ йил қулликда яшаганимиз боис бизда миллий ҳамият йўқолди. Қизғаниш туйғуси, ор, номус йўқолди. Йўқотилди.

Онасини, опа-синглисини, хотинини, қизини қизғанмаслик, уларни ҳар хил таҳқирлардан сақламаслик "даюслик" дейилади. Худди шунингдек, эй миллатимнинг мард ўғлонлари, тилини қизғанмаслик, сўз бойлигини, тозалигини, бокиралигини, гўзаллигини, мустақиллигини, маҳрамиятини сақлашга интилмаслик, ўз ҳолига ташлаб қўйиш, ёт сўзлар палапартиш кириб келаверишига бемалол йўл қўйиб бериш ҳам даюсликнинг бир турига киради!
Кўз ўнгимизда тилимиз зўрланяпти! Биз эса томоша қилиб ўтирибмиз!

Бу ҳолимизни "ТИЛ ДАЮСЛИГИ" деса бўлади.

Шу кетишда давом этсак, ўзбек тили қўлма-қўл бўлиб кетади ва жуда қисқа замонда ўзлигимизни йўқотишимиз мумкин.

Азиз юртдошларим, дўстларим, укаларим, БИР ОЗ ҲАМИЯТЛИ БЎЛИНГ! Гапираётганингизда ва ёзаётганингизда ишлатаётган сўзларингизга диққат қилинг! Тилингизни онангиз, опа-синглингиз, хотинингиз, қизингизни қизғангандек қизғанинг! Тил даюси бўлиб қолманг!
Илтимос...